Якунланаётган йил бутун дунё тарихида ўз имзосини қолдирган йил бўлиб ёдда қолди. 2020 йилда бошланган глобал офат – коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири жорий йилда ҳам давом этди. Табиийки, биз ҳам мустасно эмасмиз. Рўбаро келинган қийинчиликлар муносиб қаршиландими? Хоразм вилояти раҳбарияти бугун мазкур саволларга жавоб беради.
Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 30,0 трлн. сўмга (121,9 фоизга) режа қилиб олинди, аҳоли жон бошига 15,7 млн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,1 трлн.сўмга, қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш 22,9 трлн.сўмга, бажарилган қурилиш ишлари 4,6 трлн.сўмга, чакана савдо айланмаси ҳажми 10,5 трлн.сўмга, жами хизматлар 9,0 трлн.сўмга бажарилиши кутилмоқда.
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга 18 млрд.сўм, ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларига 34 млрд.сўм, кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш учун 7 млрд.сўм, ички йўлларни таъмирлашга 60 млрд. сўм маблағ ажратилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун нафақалар ва моддий ёрдам тўловларига ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп маблағ ажратилди.
Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган жамғармаларга қарийб 26 млрд.сўм, “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасига 7,8 млрд сўм ажратилди.
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларига 26 та махсус техника ва механизмлар харид қилиш учун 12,3 млрд.сўм маблағ берилди. 328 та уй-жойдаги 48 минг нафар аҳолига берилган иссиқлик таъминоти хизмати учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида иссиқлик таъминоти корхоналарининг юзага келган зарарларининг ўрнини қоплаш учун 2,6 млрд.сўм миқдорида субсидиялар ажратилди.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиш тадбирларига 208,0 млрд. сўм маблағ сарфланди.
214 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 386 км ички йўлларни таъмирлаш учун 116 млрд.сўм ажратилди.
102,0 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонлари узлуксиз сув билан таъминланди.
Хусусан, Урганч шаҳрида транспорт воситалари тирбандлигининг олдини олиш мақсадида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасида соатига 3,5 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга ер ости ўтиш йўли фойдаланишга топширилди. Жалолиддин Мангуберди ҳайкали мажмуасида ҳам қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди.
Шовот туманини Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани билан боғловчи узунлиги 79 км бўлган Шовот-Гурлан-Жумуртов-Қипчоқ темир йўли ҳамда Амударё устида узунлиги 413 метр бўлган автомобиль ва темир йўл кўпригида қурилиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 195 тага етиб, жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 185,3 млн долларга тенг бўлган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Ҳудудий дастур доирасида жорий йилда умумий қиймати 4,4 трлн.сўм бўлган 1 минг 238 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 11 минг 650 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, Гурлан туманида “Гурлан глобал текс” МЧЖ томонидан қиймати 12 млрд.сўмлик “Тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилди ва 400 та иш ўринлари яратилди;
Хива шаҳрида “Xiva Gilam Kombinati” МЧЖ томонидан қиймати 132 млрд.сўмлик “Гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилиши ҳисобига 459 та иш ўринлари яратилди;
Тупроққалъа туманида “Ўзавто моторс” АЖ Хоразм вилояти филиали томонидан қиймати
513 млрд.сўмлик “Янги преслаш цехи ташкил қилиш” лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилди.
“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жами 15 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1 минг 78 та янги иш ўринлари яратилди. Ушбу ишга тушган лойиҳалар ҳисобига 492 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 6,8 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти таъминланди.
Бугунга келиб 55 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 501 та иш ўринлари яратилди. Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига жами 58,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Фаолият кўрсатмаётган 1 минг 782 та корхоналарнинг фаолияти қайтадан тикланди.
Натижада вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2021 йил якуни билан
75,5 фоизга етади.
Бугунги кунда 13 минг 19 та хизмат кўрсатиш ва сервис субъектлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 7,6 трлн. сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 120,1 фоизни ташкил қилди.
Туризм салоҳиятини ва туризм жозибадорлигини ошириш юзасидан 519 та ўринли 12 та янги меҳмонхона, 104 та ўринга мўлжалланган 10 та меҳмон уйлари фойдаланишга топширилди, 2 та янги туризм йўналишлари ўзлаштирилиб, 10 та янги объектлар ишга туширилди, 2 минг 400 та ўринга мўлжалланган 11 та замонавий ресторан, 4 та йўл бўйи туризм инфратузилма объектлари фаолияти йўлга қўйилди, зиёрат туризми объектлари сони 10 тага етказилди, 10 та туристик синфга мансуб автотранспорт воситалари келтирилиб, уларнинг сони 303 тани ташкил этмоқда.
27 та давлат активлари жами 168,7 млрд.сўм бошланғич нархда оммавий савдоларга чиқарилган.
Замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 67,7 минг рақамли 84 та замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилиб, станциялар сони 316 тага ва умумий сиғими 224,3 минг рақамга етказилди.
2021 йил давомида 1,9 минг км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги
6,2 минг кмга етказилди.
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада ривожлантириш учун 2022 йилда 101,6 млрд. сўм маблағлар йўналтирилади. Жумладан, 38,3 минг рақамли замонавий телекоммуникация қурилмалари ўрнатилади ва 3,2 минг кмга яқин оптик толали алоқа линиялари қурилади.
2021 йил якунлари билан экспорт ҳажми
230 млн. долларни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 133 фоизга ўсиши кутилмоқда.
2021 йил Инвестиция дастури доирасида 186 та объектда яъни, 34 та мактаб, 8 та мактабгача таълим, 7 та тиббиёт муассасалари, 4 та жисмоний тарбия ва спорт, 1 та маданият, 34 та ичимлик ва оқова сув объектлари, 25 та ирригация ва мелиорация, 16 та автомобиль ва ички йўллари ҳамда 57 та бошқа объектларини янгидан қуриш реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида барча манбалар ҳисобидан 350,5 млрд. сўмлик (101 %) қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди.
Жумладан, 283 км тупроқли йўлларга шағал (ШПС), 32 км йўлларга асфальт ётқизилди, 202,3 км ичимлик сув тармоқлари ҳамда 7 та ичимлик сув иншоотида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.
Бугунги кунда вилоят аҳолисининг 83,5 фоизи марказлашган манбалардан тоза ичимлик суви ва
7,8 фоизи оқова тизими билан таъминланганлиги ҳали олдимизда бу борада қилиниши керак бўлган вазифалар кўплигидан далолатдир.
Қишлоқ жойларида алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш бўйича 15 та базавий станцияларида қурилди ҳамда 21 та маҳалла биноси ҳамда 4 та маҳалла гузарларида қуриш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилди.
Шунингдек, 29,1 км пиёдалар йўлакчаси қурилди, 730 дона тунги кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди,
13 та спорт майдончаси ҳамда 8 та болалар ўйин майдончаси ташкил қилинди.
Вилоятда ишсизлар сони 78 минг 900 нафарни, ишсизлик даражаси 9,6 фоизни ташкил қилади.Жорий йилнинг 11 ойи давомида 61,0 минг нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланди.
Вилоятда 2017 йилда пахтадан ўртача
27,2 центнердан ҳосил етиштирилган бўлса,
2021 йилда бу кўрсаткич 35 центнерни ташкил этди.
2021 йил давомида 14 минг 978 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасалари ташкил қилиниб, қамров кўрсаткичи 71,1 фоизга етказилди.
Халқ таълими тизимида мактабларни моддий-техник базасини яхшилаш учун жами 186 млрд сўм маблағлар ҳисобига 53 та мактабда қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди.
2021 йилда математика фани бўйича 5 та, кимё-биология бўйича 4 та, информатика ва ахборот технологиялари йўналишида 5 та, хорижий тиллар соҳасида 14 та, жами 28 та ихтисослашган мактаблар ташкил қилинди.
Шовот туманида Ал-Хоразмий номидаги физика-математика фанига ихтисослаштирилган Халқаро мактаб интернати ўз фаолиятини иш бошлади.
2021 йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш, умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга ёрдамчи сифатида
2 минг 483 нафар ўрта тиббиёт ходимидан иборат “тиббий бригадалар” ташкил этилди.
Тиббий хизматлар кўрсатишда бирламчи бўғин қамровини кенгайтириш мақсадида 2021 йилда 5 та “оилавий шифокор” пункти ва 1 та оилавий поликлиника ишга туширилди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишларимиз ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Йил бошида тасдиқланган “Хотин-қизлар” дастури доирасида 48 минг 848 нафар аёл ва қизларнинг бандлиги таъминланди.Тадбиркорлик марказидаги қисқа ўқув курсларида ўқитилган 9 минг 401 нафар хотин-қизларга 57 млрд. 462 млн. сўм кредит ажратилди.
Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 106 нафар аёлларимиз имтиёз асосида уй-жой билан таъминланди. Жумладан,
106 нафар аёлларга ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун қарйиб 1 млрд. 852 млн. сўм бошланғич бадал тўлаб берилди.