6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Тупроғидан зар унган замин – Навоий

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаннат ҳиди уфуриб турган, ҳар қаричи-да тиллога менгзанилган аждодлардан мерос юртимизнинг сўлим гўшаси – Навоий вилояти бугун ОАВ вакилларига мезбонлик қилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий соҳада рўёбини топган ислоҳотлар табиийки халқ эътиборидан четда қолмаслиги зарур. Вилоятда чиндан ҳам ишлар арзирли ва муносиб даражада ташкиллаштирилганми? Ишсизлик, камбағалликни қисқартириш каби олдимизда турган вазифалар бугун Навоий вилоятида қай даражада салмоқли ечимини топган? Саволларга биргаликда жавоб топамиз!
Журналистлар ташриф буюрган манзиллардан бири бу – “SARDOBA AGROEKSPORT” МЧЖ бўлиб, корхона инвестиция дастури бўйича Туркия технологияси асосида Замонавий иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 37,2 млрд.сўм, шундан 11,2 млрд.сўм лойиҳа ташаббускори маблағи, 2 475,0 минг АҚШ доллари тижорат банкнинг хорижий кредит линиясидир. Иссиқхона ишга тушиши самараси ўлароқ 15 та янги доимий иш ўрни яратилган. Шунингдек 30 нафар мавсумий ишчилар жалб қилинган. Иссиқхона 6 га ер майдонида ташкил этилган бўлиб, IV-авлод иссиқхоналар турига киради, йилига 3000 тонна бодринг ва помидор етиштириш имконини беради. Лойиҳа жорий йилда ишга туширилишига қарамай 550 минг АҚШ доллари қийматига эга маҳсулотлар Россия Федерациясига экспорт қилинган.


Меҳмонлар ташрифи давоми бўлган кейинги манзил – 2020 йилда Қизилтепа тумани Уйрот МФЙ ҳудудида ишга тушган умумий қиймати 12,5 млрд.сўм бўлган «Кармана Асл Дон» МЧЖ донни қайта ишлаш корхонаси бўлди. Лойиҳани амалга оширишда лойиҳа ташаббускори томонидан 2,5 млрд.сўм тижорат банки томонидан 1,0 млн.доллар хорижий кредит маблағи ажратилиб, Туркия давлатидан ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиниб ўрнатилган. Лойиҳанинг тўлиқ қуввати суткасига 400 тн донни қайта ишлайди. Хом-ашё Қозоғистон давлатидан олиб келинмоқда. Импорт қилинган хом-ашё ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспортини амалга ошириш учун темир йўл тортилган. Жорий йилнинг ўзида корхона томонидан 4,3 млн.долларлик маҳсулотлар қўшни Афғонистон давлатига экспорт қилинган. Корхонада 25 та янги иш ўринлари яратилган. Бундан ташқари жорий йилда корхона томонидан амалга оширилган ишлаб чиқаришнинг II-босқичида ташкилотнинг ўз маблағи ҳисобидан 1,0 млн.доллар қийматга эга ишлаб чиқариш ускуналари олиб келиниб ўрнатилди.


Яратилаётган имкониятлардан оқилона ва одилона фойдаланган тадбиркор Шарипов Шуҳрат 1999 йилда “Адиз бобо” фермер хўжалигига асос солган. Бу ерда чорвачилик комлекси, иссиқхона, интенсив боғ, сутни қайта ишлаш кичик корхоналар фаолияти йўлга қўйилган. 120 дан ортиқ ишчи ходимлар шу ердаги меҳнати орқасидан оила тебратмоқда. 350 бошдан ортиқ қорамол, афғон эчкилари, ҳинд товуқларию, туяқушлардан тортиб, лама ҳамда зотдор отлар боқилаётган бу маскан ҳақли равишда кичик “уй-ҳайвонот боғи”дир. Ҳаттоки кабутаргача парвариш қилинаётган фермер хўжалиги шубҳасизки туман ва вилоят ғуруридир.


“Қурилиш таъминотчи” МЧЖ Қизилтепа туманининг яна бир эътиборга молик кичик саноат зонасидир. Тошев Ботир раҳбарлигидаги бу корхона 2001 йилда ташкил этилган, темир-бетон маҳсулотлари ва қаттиқ мебель ишлаб чиқаради. Қурилиш ишларини амалга оширади. Жамиятда жами 300 га яқин ходимлар меҳнат қилишади.
Каттаю-кичик саноат корхоналари, ишлаб чиқариш объектларига эга Навоий вилояти кечагидан фарқли равишда бугун алпкелбат паҳлавон каби савлат тўкмоқда. Зеро, тилга олинмаган ютуқлар ҳали бисёр, сўз юритилмаган соҳалар залвори сероб.

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Shu osuda yurtda yawayotganimiz uchun avvalambor prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevga, so’ngra tumanimizni yanada gullab yashnashi uchun tunu kun harakat qilayotgan Navoiy viloyatining Qiziltepa tumani hokimi Ulug’bek Fayziyevga samimiy raxmatimni bildiraman. Inson qadrini o’ylaydigan yo’lboshchilarimiz doim sog’ salomat bo’lsinlar….

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×