12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Қорақалпоғистон Республикасини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари 

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев вазирликлар вакиллари, депутатлар ва ҳокимлар олдида йил сарҳисоби юзасидан мурожаатнома билан чиқиш қилди. Йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасини ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 108,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 105,5 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 111,6 фоизга, хизматлар ҳажми 124,9 фоизга ўсиши кутилмоқда, аҳоли жон бошига эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилга нисбатан 846,8 минг сўмга ошиб, 8,1 млн сўмни ташкил этиши ёки 111,5 фоизга ўсиши, хизматлар ҳажми 1,1 млн сўмга ошиб 4,5 млн сўмни (133,1%) ташкил этиши кутилмоқда.

Шунингдек, 23100 та янги иш ўринлари яратилиб, бандлик дастурининг ижроси 105 фоизга бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 10,5 фоиздан 9,5 фоизга камайишига эришилади.

Бюджетга 1767,0 млрд сўмлик тушумлар тушиши, шундан маҳаллий бюджетга 1680,6 млрд сўм тушумлар тушириш ҳамда республика ихтиёрига 66,5 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари қолиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати
5  трлн. 83 млрд сўмлик 756 та лойиҳалар (шундан дастур доирасида 5 010,5 млрд сўм 541 та лойиҳа 8 570 та иш ўрни ва қўшимча резерв лойиҳалар 72,9 млрд сўмлик 215 та лойиҳа иш ўринлари 636 та) ишга туширилиб, уларнинг эвазига 9 206 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 

Республикамизда  91,6 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, унинг миқдори 2020 йилга нисбатан 112 фоизга ўсиши, йил якуни билан 124,0 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, ўтган йилга нисбатан 122,4 фоизга ва экспортёр корхоналар сони  50 тага ошиши кутилмоқда. 

«Темир дафтар»га киритилган 15190 та оилага ҳамда «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган жами 94 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди, жами 3 та (Темир, Ёшлар, Аёллар) жамғармага маҳаллий бюджетдан 42,6 млрд. сўм маблағ ажратилди. 

Жорий йилда 505,6 км ички йўллар таъмирланди.

Шунингдек, 680,6 км ичимлик сув тармоғи қурилиб, таъминланганлик даражаси 68,1 фоизга етди. 

Электр таъминоти бўйича жорий йилда 843,6 км тармоқ ва 207 дона трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида 71 мингдан ортиқ хонадонлар, 1,0 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари ҳамда 180 дан ортиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг электр таъминоти яхшиланди.

Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йил давомида жами 281 та объектларда, жумладан 46 та боғча, 206 та мактаб, 18 та тиббиёт ҳамда 11 та бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 413 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Соғлиқни сақлаш тизими бўйича бугунги кунга қадар 15 та янги, 10 та хусусий тиббиёт муассасаси ўз фаолиятини кенгайтирди.

Шунингдек, Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан умумий қиймати 28 млн. АҚШ долларига тенг 150 ўринга мўлжалланган Нукус шаҳрида Аёллар ва болалар шифохонасини қурилиш ишлари якунланди.

2020-2021 йилларда жами 3 млрд. 460 млн. сўмга тенг 27 та “Дамас”, 1 та “Фотон”, 2 та “Газель” тез тиббий ёрдам автомашинаси ва 1 та мобиль клиника автомашинаси харид қилинди.

Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланди. 

Ташкил этилган кластерлар томонидан амалга оширилаётган ишлар сабабли ҳозирда пахта ҳосилдорлиги сезиларли даражада ўсди. Бундан 4-5 йил аввал ҳосилдорлик 20 центнер бўлган бўлса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йилда
28 центнергача ҳосилдорликка эришилди.

Ҳозирги кунда “темир дафтар”даги эхтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 45 149 нафари (99,7%) бандлиги таъминланди, қўшимча даромадлар манбаи яратилган 30 371 та эҳтиёжманд оиланинг ёки “темир дафтар”даги оилаларнинг 94 фоизи камбағалликдан чиқарилди.

Республика раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашуви давомида 2022-2026 йилларда режалаштирилган асосий вазифа ва мақсадли параметрларини белгиланган эди.Белгиланган мақсадли параметрлар асосида “Қорақалпоғистонни келгуси 5 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳамда уни 2022 йилда ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”” ишлаб чиқилди.Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтилиши лозимки, 2021 Йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПФ-25-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан:1. Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун 10 йил муддатга (2022 йил 1 январдан — 2031 йил 1 январгача):- фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб;мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.2. Зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таминланадиган Инвестиция лойиҳаларининг қиймати 4 баробар, яъни 50 миллиард сўмгача камайтирилди. 3. Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2022 йил 1 январдан — 2027 йил 1 январгача:- кичик тадбиркорлик субъектларига ўз маҳсулотларни республиканинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш билан боғлиқ темир йўл транспортида ташиш харажатларининг 50 фоиз қисмини қоплаб бериш;- маҳаллий экспортчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Каспий денгизигача ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби жорий этилмоқда. Ку́риниб турибдики, Қорақалпоғистон Республикаси якунланаётган йилни муносиб кузатиб, янги йилни янги натижалар билан муносиб кутиб олишга шай. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×