2021 йил якунлари бўйича Навои вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари қуйидагича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 103,2 фоизга, хизматлар ҳажми 120,9 фоизга ўсиши, аҳоли жон бошига эса саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2020 йилга нисбатан 4,5 млн сўмга ошиб 66,3 млн сўмни ташкил этиши ёки 107,0 фоизга ўсиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1,0 млн сўмга ошиб 12,0 млн сўмни (103,4%), чакана савдо айланмаси 1 млн сўмга ошиб 8,8 млн. сўмни (113,6%), хизматлар ҳажми 1,7 млн сўмга ошиб 7,1 млн сўмни (118%) ташкил этиши кутилмоқда.
Шунингдек, 18680 та янги иш ўринлари яратилиб, бандлик дастурининг ижроси 105 фоизга бажарилиши, аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 8,0 фоиздан 6,0 фоизга камайиши кутилмоқда.
Бюджетга 2811,6 млрд сўмлик тушумлар тушиши, шундан маҳаллий бюджетга 1939,3 млрд сўм тушумлар тушириш ҳамда вилоят ихтиёрига 140 млрд сўм эркин қолдиқ маблағлари қолиши режалаштирилган.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан, жами қиймати 3088,9 млрд сўмлик 1015 та лойиҳалар ишга туширилиб, уларнинг эвазига 8103 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
183,3 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, унинг миқдори 2020 йилга нисбатан 109 фоизга ўсиши,
177,5 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, унинг ҳажми 127 фоизга ва экспортёр корхонлар сони эса 12 тага ошиши кутилмоқда.
756 км ички йўллар таъмирланиб, 14 фоиз ички йўлларнинг аҳволи яхшиланди.
Шу йилнинг ўзида 232 км ичимлик сув тармоғи қурилиб, таъминланганлик даражаси йил бошига нисбатан 66,1 фоиздан
70,4 фоизга етди.
Электр таъминоти бўйича жорий йилда 986,7 км тармоқ ва
210 дона трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинди. Амалга оширилган ишлар натижасида 17 мингдан ортиқ оилалар, 1,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъетлари ҳамда 400 дан ортиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг электр таъминоти яхшиланди.
Уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳам шу йилнинг ўзида 3 минг 629 хонадонли кўп қаватли уйлар қурилди, натижада 15 минг нафардан ортиқ аҳоли уй-жой билан таъминланди.
Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йил давомида жами 363 та объектларда, жумладан 13 та боғча, 224 та мактаб, 13 та тиббиёт ҳамда 113 та бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 312 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.
Мактабгача таълим соҳасига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағ жорий йилда 257,1 млрд. сўмни ташкил этиб, жорий йилнинг ўзида мактабгача таълим ташкилотлари сони 1151 га етди ва қамров даражаси 87,2 фоизга етказилди.
Умумтаълим мактабларида компьютер ускуналари билан таъминланиши ҳамда оптик толали тез Интернет 100 фоизга етказилди, вилоятдаги умумтаълим битирувчиларининг 7,8 минг нафари ёки
61 фоизи (республикада энг юқори ўрин) олий таълим талабалари бўлишди.
Соғлиқни сақлаш тизими бўйича вилоятга 54 нафар хорижлик мутахассислар таклиф қилиниб, улар билан ҳамкорликда 100 дан зиёд мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма юрак нуқсонли бемор болаларда биринчи марта сунъий қон айлантириш аппаратлари орқали очиқ юрак операциялари ва буйрак транцплантацияси йўлга қўйилди.
Тизимга жорий йилда ушбу мақсадлар учун 606,5 млрд сўм ҳамда дори-дармон таъминоти учун 30,4 млрд сўм маблағлар йўналтирилди.
Қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндашувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш устида тинмай изланишлар олиб борилмоқда.
Ислоҳотлар аҳолининг барча қатламлари манфаатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда, деҳқон ва фермерлар, кластер хўжаликлари ўзлари етиштирган ҳосилнинг ҳақиқий эгасига айланди.
Ташкил этилган кластерлар томонидан амалга оширилаётган ишлар сабабли ҳозирда пахта ҳосилдорлиги сезиларли даражада ўсди. Бундан 4-5 йил аввал ҳосилдорлик 28 центнер бўлган бўлса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бугунги кунда биринчи теримнинг ўзи билан 32 центнердан 40 центнергача ҳосилдорликка эришилмоқда.
Жорий йил бошидан буён 35 маротаба сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилиб, уларда (760 киши иштирокчи) 890 дан ортиқ масалалар кўтарилди.
2021 йил 1 декабрь ҳолатига “темир дафтар”даги эхтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг
22919 нафари (99,5%) бандлиги таъминланди.
Шунингдек, бугунга қадар, қўшимча даромадлар манбаи яратилган 19377 та эхтиёжманд оиланинг (19582 та камбағал оилаларга нисбатан) ёки “темир дафтар”даги оилаларнинг 99 фоизи камбағалликдан чиқарилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш мақсадида келгуси йилда 22 та қишлоқ ва маҳаллалар танлаб олиниб, уларда 326,7 млрд сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши кўзда тутилган.
Бунда, 361,4 км автомобил йўллари, 242 км ичимлик сув тармоқлари, 24,5 км газ тармоқлари, 364 км электр тармоқлари тортилиши ҳамда 23 та мактаб, 12 та МТТ, 10 та тиббиёт ҳамда 13 та маҳалла бинолари қурилиши ва таъмирланиши режалаштирилган.