12.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Чилонзор тумани йилни қандай якунлайди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокими 2021 йил якунлари бўйича  мурожаати тингланди. Унда туман депутатлари, муассаса ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этишди.  

Жорий йил “Обод маҳалла ва обод хонадон” дастури асосида ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун
2,0 млрд сўмдан маблағ ажратилиши;

“Замонавий маҳалла” дастури асосида ҳар бир маҳалла идораларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Маҳалла фуқаролари раислари фаолиятини рейтинг баҳолаш орқали рағбатлантириш тизими жорий этилганлиги;

Ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш бўйича туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда ёшлар масалалари бўйича шаҳар ҳокимининг вакили – ёшлар етакчиси лавозимлари жорий этилганлиги ҳар бир маҳалла мисолида яққол наъмуна бўла олади.

Туманда йил бошида 526 та эҳтиёжманд оилалар рўйҳати – “Темир дафтар”да мавжуд бўлган бўлса:

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан йил бошидан мазкур оилалар учун жами 1,0 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиб, жорий йил бошидан темир дафтарга киритилган оилаларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам берилиши натижасида 119 та оила (313 нафар оила аъзолари) “Темир дафтардан” чиқарилди.

Шунингдек:

  • 140 нафар оилаларга 70 млн.сўмлик озиқ-овқат жамланмалари;
  • 1 та оилага уйини таъмирлаш учун 30 млн.сўм;
  • 3 нафар фуқарога дори-дармон олиш учун 27,7 млн сўм;
  • 455 та оилага 565,4 млн.сўмлик бир маротаба моддий ёрдам;
  • 24 нафар фуқароларга 295,4 млн.сўм жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдамлар ажратилди.

 “Аёллар дафтари”га киритилган 5724 хотин-қизларнинг муаммолари тизимли равишда ҳал этилди, бу ишларга 8 млрд 655 млн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилди.

Шунингдек, туманда ёшларга оид давлат сиёсатини сифатли амалга ошириш ва ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш натижасида 1802 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шундан,
583 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди, 322 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқиш учун йўналтирилди, 274 нафар ёшлар тадбиркорликка ўқиш учун йўналтирилди, 202 нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказилиб, уларга муайян йўналишда фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, 104 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди.

2021 йил давомида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 388 нафар ёшларга 1 млрд. 983 минг. сўм миқдорида ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, 135 нафар ёшларга 209,4 млн. сўм миқдоридаги бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 29 нафар ёшларга 57,8 млн. сўм миқдорида тадбиркорлик, касб-ҳунар, ҳайдовчилик ва қайта тайёрлов курслари учун маблағлар ажратилди, 108 нафар ёшларга 1 млрд. сўм миқдорида ўзини-ўзи банд қилган ёшларга зарур бўлган асбоб-ускуналар олиб берилди, 83 нафар “Темир дафтар”га киритилган оилалар, шунингдек “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 461,2 млн. сўм миқдоридаги тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди, 28 нафар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 114 млн. сўм миқдоридаги сафарбарлик чақируви резерви бадаллари тўлаб берилди.

“Бешта муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга эса жами 2 млрд. 533,4 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари сарфланди.

Туман мактабгача таълим бўлимида 2021 йил давомида “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 27 та  мактабгача таълим ташкилотлари капитал таъмирланиб, уларга 11,1 млрд. сўм миқдорида пул маблағлар ажратилди.

Туманда 1 543 та маданий, маънавий ва мафкуравий иммунитетни оширишга қаратилган тадбирлар ташкиллаштирилиб, уларга 278 500 нафар ёшлар қамраб олинди.

Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бюджет параметрлари доирасида 34-оилавий поликлиникани капитал таъмирлаш ишлари учун 1 млрд. 875 млн. сўм, 35-сонли оилавий поликлиниканинг капитал таъмирлаш учун 1 млрд. 740 млн. сўм  ва 39-сонли оилавий поликлиниканинг капитал таъмирлаш учун 1 млрд. 696 млн. сўм маблағлар ажратилди.

Кўрикдан ўтказилган аҳолининг режали стационар шароитда даволаш ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун Республика ва шаҳар тиббий муассасаларига жами 3483  нафар фуқароларга йўлланма-ордерлар берилди.

Шунингдек, 54629 нафар 0-18 ёшгача бўлган болалар тўлиқ чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 20593 нафарида турли хил касалликлар аниқланиб, улар билан даволаш-соғломлаштириш ишлари ташкилаштирилди.

Бугунги кунда, туманда нафас тизими касалликлари билан 8253 нафар, эндокрин касалликлар билан 7322 нафар, кардиологик касаллик билан 17479 нафар беморлар «Д» назоратга олинди.

Чилонзор туманида 14360 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 13835 таси кичик бизнес субъектларини ва 5600 тадан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлик субъеклари рўйхатга олинган.

2021 йилда кичик бизнес субъектларини ташкил этиш режаси 2025 та бўлиб, ўтган 11 ой давомида 1927 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди режага нисбатан 116  фоизга бажарилди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойлари мобайнида 1927 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган бўлса, ушбу даврда 298 та субъектлар тугатилган бўлиб, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналар корхоналар сони 525 тани ташкил этди.

         Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми–
7 трлн 400 млрд сўмни, ўсиш суръати – 120,6 фоиз, шу жумладан ҳудудий саноат 6 трлн 835 млрд сўм;

Пудрат – қурилиш ишлари ҳажми– 1 трлн 660 млрд сўмни, ўсиш суръати – 114,0 фоиз

Чакана товар айланмаси – 7 трлн 939 млрд.сўмни, ўсиш суръати 113,7 фоиз;

Жами хизматлар ҳажми – 11 трлн 633 млрд.сўмни, ўсиш суръати 110,8 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

         Туманда 2113 та саноат корхоналари фаолият юритиб келмоқда. Шундан 10 таси йирик саноат корхоналари ҳисобланади.

Туманда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 1 та корхона корхона томонидан ишлаб чиқариш хажмлари камайган. «MASTER PACK» МЧЖ — Корхона ишлаб чиқариш қувватларини бошқа туманга кўчириб ўтганлиги сабабли, ишлаб чиқариш хажмлари камайган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида 17 та корхона томонидан ўтган йилга нисбатан 155 млрд сўмга хизмат кўрсатиш хажми камайган.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида жами 604 та лойиҳага 27,1 млрд. сўм кредит ажратилди. Шундан,

Ҳар бир оила тадбиркор дастури асосида 367 та лойиҳага 17,4 млрд сўм;

Аёллар тадбиркор дастури асосида 129 нафар аёлларга
4,0 млрд сўм;

“Ёшлар тадбиркорлиги”  дастури асосида 106 нафар ёшларга 5,6 млрд сўм кредитлар ажратилиб жами бу йўналишда 907 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Туман маҳаллий бюджети 77,1 млрд.сўм белгиланган режа 107,3 млрд.сўмга яъни 139 фоизга ёки 30,1 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди.

Ноябрь ойи туман маҳаллий бюджет даромадлари
9,6 млрд сўмга бажарилди.

Аҳоли бандлигини таъминлашда тумандаги 1250 та кўп қаватли уйларнинг ер тўлалари хатловдан ўтказилди, уларнинг 237 тасининг ертўласи фойдаланиш учун яроқлилиги аниқланди. Бунгунги кунда ушбу ертўлаларнинг 48 тасида тадбиркорлик йўлга қўйилиб, 176 тадан зиёд иш ўринлари ташкил этилди.

Бандлик бўлимида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари 1864 тани ташкил этади. Шу билан бир қаторда, аҳолини уйига яқин маҳаллада жойлашган 167 та корхонада 1584 та бўш иш ўринлари мавжуд.

Барча йўналишлар бўйича туманда жами 603 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субектларига 27 млрд 100 млн сўм кредит ажратилиб, 907 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган ўрганишларда 1947  нафарни (шундан,
1067 нафари аёллар, 918 нафари  30 ёшгача бўлган ёшлар)ни ташкил қилди.

Ушбу фуқароларнинг 1481 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилиб, шундан, 637 нафари ишга жойлаштирилди, 452 нафар фуқаро томонидан таклиф этилган иш ўринлари рад этилди;

  338 нафар фуқаролар мономарказлар қайта касбга тайёрлаш марказларида ўқитилди.

Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилган ишларга тўхталиб ўтсак, туманда жами 598 788 кв.м асфальт қилиш ишлари амалга оширилди. Массивлар орасига 121 та болалар майдончаси, 106 та стритворкоут (Street workout) ва спорт майдончалари ўрнатилди.

Туманда жойлашган жами 1231 та кўп қаватли уйларнинг 100 тадан ортиғида фасад қисмини таъмирлаш, 19 500 кв.м том қисмини жорий таъмирдан чиқариш ишлари амалга оширилди.

Жорий йилда жами экспорт ҳажми 115,5 млн. долларни ташкил этиб, шундан 112,0 млн. доллар саноат, 3,5 млн. доллар мева-сабзавотлар ҳисобига амалга оширилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар, блоггерлар томонидан туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларни давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборига етказишидаги фаолиятини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда кейинги йилда ҳам ушбу ишларни янада жадалллаштириш йўлидан боради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олмаотада автобус ва тепловоз тўқнашиб кетди

Олмаотада (Қозоғистон) тепловоз ва автобуснинг тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея ёзмоқда "report.az".  Ҳодиса...

Больше похожих статей

×