“Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича ўқув тренинглар ўтказилди.

0
959

Жорий йилнинг ноябр ва декабр ойларида «Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш» Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳаси ва иштироки доирасида, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани маҳалла раҳбарлари (вакиллари) учун “Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича кўп босқичли (22-23 ноябр – биринчи босқич, 24 ноябр-8 декабр – иккинчи босқич амалиёт даври, 9-10 декабр – учинчи якуний босқич) ўқув тренинглари ўтказилди. Ўқув дарслари GIZ ҳомийлиги, иштироки ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан махсус ишлаб чиқилган “Ўқув модул”лари асосида, Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази эксперт-тренерлари томонидан олиб борилди. Якунда тренинг иштирокчиларга тегишли сертификатлар топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь