Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистоннинг фрилансни ривожлантириш ва онлайн-аутсорсингга ўтишга тайёрлигини таҳлил қилишди.
Иқтисодий ривожланишнинг бугунги босқичида бандлик муаммоларини бандликнинг янги, илғор шакли — масофадан туриб ишлаш орқали ҳал этиш мумкин. Замонавий бандликнинг ушбу тури ҳар хил номлар билан номланади: интернет-ишлаш, масофадан туриб ишлаш ёки фриланс. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистонда қонунчилик базасига эга бўлган фринланс ривожланишининг жаҳон тенденцияларини ўрганди ва мамлакатимизнинг Жаҳон банки методикаси асосида ҳисобланган 2015-2020 йилларда фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси ўзгаришларини баҳолади.
2015-2020 йиллар давомида Ўзбекистоннинг фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси 45,7 дан 56,6 га ошган. Бунга 3-бўлим кўрсатгичлари бўйича яхшиланишлар катта таъсир кўрсатди. Масалан, “Инфратузилма” бўлими бўйича ўртача кўрсатгич 40,5 дан 61,6 га ўсган.
Ўзбекистоннинг фриланс бозорига киришга тайёрлиги индекси.
Энг катта ўсиш даражаси халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказиш қобилияти (74,7 баробар ўсган), масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар (жисмоний шахслар) сони (14 баробар), белгиланган кенг полосали интернетдан фойдаланувчи абонентлари сони (2,4 баробар), аҳолининг интернет билан таъминланганлиги (2,2 баробар) каби кўрсатгичлар бўйича қайд этилган.
2017-2020 йиллар давомида мамлакатимизда фрилансни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди: ўзини ўзи банд қилган шахслар (фрилансерлар) фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзлар бериш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди; ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш ва IT-соҳалар бўйича малака ошириш дастурлари қабул қилинди.
Экспертлар баҳолашни ўтказишда Бутунжаҳон банкининг “Мамлакатнинг онлайн-аутсортингга тайёргарлиги ҳақида”ги (Assessing Country Readiness for Online Outsourcing) услубиётидан фойдаланишди. Бу усул бугунги кўрсаткичларга мослаштирилган.
Шу тариқа Ўзбекистоннинг фриланс бозорига тайёрлигини баҳолашда 27 та кўрсаткичдан фойдаланилди. Бу кўрсаткичлар 4 бўлимга ажратилган бўлиб, иқтидорлиларнинг мавжудлиги ва сифати, харажатлар, инфратузилма ҳамда қулай имкониятлар яратишга эътибор қаратилди.
Маълумотларни яхлит форматга ўтказиш мақсадида Z-ўзгартириш усули воситасида стандартлаштириш жараёни ўтказилди. Бироқ, ўзгартирилган маълумотлардаги салбий кўрсаткичлар ҳисоб-китобларнинг талқин қилинишида қийинчилик яратмоқда. Шу сабабли Z талқинидаги яхлит ижобий рақамларни қайд этишда махсус тўғридан-тўғри ўзгартирувчи усулларни қўллаш мумкин.
Мисол учун, Т-шкалага ўзгартиришда шундай қилиш мумкин. Мазкур шкала z-кўрсаткичлар -5 дан +5 оралиғида бўлганда касрли ва салбий кўрсаткичлардан воз кечишга ёрдам беради.
Стандартлаштириш жараёнидан сўнг ҳар йили ҳар бир кўрсаткич бўйича бўлимга киритилаётган ўртача даража ҳисобга олинади. Фриланс бозорига киришда тайёргарликни баҳоловчи индекс 4 та бўлимдаги барча натижаларни ифода этувчи ўртача арифметик кўрсаткичдир.
Мазкур услубни қўллаш ёрдамида Ўзбекистоннинг 2015-2020 йилларда фриланс бозорига киришида мамлакат тайёргарлик Индекси ҳисоблаб чиқилди(1). Жадвал
Ўзбекистоннинг Фриланс бозорига кириш бўйича тайёргарлик индекси
Кўрсаткичлар | 2015 | 2016 | 2017 | 2018 | 2019 | 2020 |
Ишчи кучи | 35,2 | 42,6 | 49,8 | 56,3 | 63,5 | 52,6 |
Шаҳар аҳолиси | 65,5 | 57,9 | 50,3 | 44,8 | 41,4 | 40,1 |
Мамлакатдаги кам таъминланган аҳолининг улуши | 65,0 | 57,4 | 51,3 | 43,6 | 37,5 | 45,2 |
Жами ишсизлар | 37,8 | 37,8 | 56,6 | 53,8 | 51,9 | 61,9 |
Ёшлар орасидаги ишсизлик | 36,4 | 37,8 | 57,4 | 56,4 | 56,0 | 56,0 |
Интернетдан фойдаланувчиларнинг умумий сони | 37,3 | 40,9 | 45,8 | 55,8 | 59,6 | 60,6 |
Ўрта мактаб ўқувчиларини қамров даражаси (5-9 синфлар) | 50,7 | 54,7 | 47,9 | 36,0 | 44,9 | 65,9 |
Ўрта махсус таълимнинг қамров даражаси (коллеж ва лицей) | 59,7 | 60,4 | 55,5 | 46,9 | 38,7 | 38,7 |
Олий таълимни қамров даражаси | 41,2 | 41,9 | 44,5 | 49,3 | 56,1 | 67,0 |
1 бўлим якуни «Иқтидорлиларнинг мавжудлиги ва сифати» | 47,7 | 47,9 | 51,0 | 49,2 | 50,0 | 54,2 |
Ўртача ҳисобланган номинал (баҳоланган) иш ҳақи | 40,4 | 42,6 | 43,8 | 49,2 | 58,2 | 65,8 |
Ўртача ҳисобланган номинал (баҳоланган) иш ҳақи (АҚШ долл.) | 63,6 | 61,7 | 45,7 | 40,2 | 43,8 | 45,1 |
Интернет хизматлари учун тарифлар нархи (ташқи тармоқ) провайдерлар учун | 33,4 | 43,5 | 50,1 | 56,2 | 58,2 | 58,7 |
2 бўлим якуни «Харажатлар» | 45,8 | 49,3 | 46,5 | 48,5 | 53,4 | 56,5 |
Аҳолининг интернет билан таъминланганлик даражаси | 39,0 | 42,0 | 45,6 | 50,5 | 57,5 | 65,5 |
Аҳолининг шахсий компьютер билан таъминланганлиги | 39,1 | 43,3 | 45,4 | 49,6 | 55,9 | 66,7 |
Аҳолининг мобил телефонлар билан таъминланганлиги | 36,6 | 42,5 | 47,9 | 50,4 | 60,2 | 62,5 |
Халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказиш қобилияти | 40,6 | 40,7 | 41,3 | 59,1 | 59,1 | 59,1 |
Фиксирланган кенг полосали интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони | 34,2 | 43,3 | 48,4 | 55,5 | 59,3 | 59,3 |
Мобил алоқа таянч станциялари сони | 39,0 | 41,5 | 45,4 | 52,5 | 55,9 | 65,6 |
Мобил алоқадан фойдаланувчилар (абонентлар) сони | 38,9 | 41,4 | 45,4 | 52,4 | 56,4 | 65,4 |
Электрэнергия мавжудлиги | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 |
Электр энергияни узатиш ва тақсимлашдаги йўқотишлар | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 |
Муомалага киритилган банк пластик карточкалари сони | 39,2 | 49,0 | 48,1 | 43,4 | 52,1 | 68,2 |
Масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар (жисмоний шахслар) сони | 39,1 | 41,0 | 45,7 | 52,6 | 56,4 | 65,2 |
3 бўлим якуни «Инфратузилма» | 40,5 | 44,1 | 46,7 | 51,4 | 55,7 | 61,6 |
Ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланганлик индекси | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 | 50,0 |
Ёлланган ишчилар, жами | 35,6 | 42,1 | 47,8 | 53,9 | 60,3 | 60,3 |
Компьютер, алоқа ва бошқа хизматлар | 56,5 | 58,1 | 48,8 | 39,4 | 36,8 | 60,2 |
Кўрсатилаётган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми | 52,9 | 50,8 | 59,4 | 58,3 | 32,1 | 46,5 |
4 бўлим якуни «Қулай имконият яратиш» | 48,8 | 50,3 | 51,5 | 50,4 | 44,8 | 54,3 |
Хулоса | 45,7 | 47,9 | 48,9 | 49,9 | 51,0 | 56,6 |
Шундай қилиб, мамлакатда амал қиладиган тамойилларга кўра Ўзбекистоннинг фриланс бозорига тайёргарлик индекси натижалари 45,7 дан 56,6 га кўтарилди. Бунга асосан 3-бўлимдаги кўрсаткичларнинг яхшилангани сабаб бўлди. Шу тариқа инфратузилма бўлими бўйича ўртача кўрсаткич 0,5 дан 61,6 гача кўтарилди. Бошқа бўлимларда ҳам ўсиш кузатилди: 1-бўлим «иқтидорларнинг мавжудлиги ва сифати» — 47,7 дан 54,2 гача; 2-бўлим «Харажатлар» — 45,8 дан 56,5 гача; 4-бўлим «Қулай имкониятлар яратиш» — 48,8 дан 54,3гача. Бошқа бўлимларда ҳам ўсиш кузатилган: олий маълумотлилар коэффициенти – 2,6 марта ошган, мамлакатда интернет фойдаланувчиларининг умумий сони 2,2 марта ўсган, интернет хизмат тарифларининг нархлари (ташқи тармоқда) провайдерларда 47,1 марта пасайган (2015 йилда йилига 259,3 доллар ва 2020 йилда йилига 5,5 доллар).
Ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда фрилансерни қўллаб-қувватлаш бўйича ва унга шарт-шароитлар яратиш жараёнида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Коронавирус пандемияси даврида мамлакат иқтисодиётининг жадал рақамлаштирилиши бу жараёнларни тезлаштирди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, ўз навбатида чуқур таҳлиллар ўтказиш ва Ўзбекистоннинг тайёргарлигини Марказий Осиё давлатлари билан солиштириш асносида мазкур тадқиқотни давом эттиради.
*Инновацион фаолиятни барча ҳудудлар ва соҳалар бўйича батафсил таҳлили ПМТИга қилинган сўровга биноан тақдим этилади. Антон КОСТЮЧЕНКО, ПМТИ бош илмий ходими