11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Танзила Нарбаева БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 6 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашди.

Унда Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг холати ва истиқболлари муҳокама килинди.

Томонлар сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар ва ўзаро мулоқот янги сифат даражасига кўтарилганлигини қайд этдилар.

Жумладан, мамлакатимизда БМТ билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга ошириб келиняпти.

Учрашувда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида бажарилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Хусусан, Барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси тузилгани, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилгани таъкидланди.

Шунингдек, жорий йил 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Мазкур форум Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисидаги махсус резолюцияни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун муҳим ўрин эгаллади. Унда Бухоро декларацияси қабул қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир республикамизда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×