Айни пайтга келиб, мамлакатимизда 8 иссиқлик электр станциялари (ИЭС), 3 иссиқлик электр марказлари (ИЭМ) фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан ИЭМ да иссиқлик энергеяси билан бир қаторда, электр энергияси ҳам ишлаб чиқарилади.
Улар орасида Тошкент исиқлик электр станциясининг алоҳида ўрни бор. Қибрайлик нурчилар хонадонларимизни нурга чулғаб, минглаб корхоналарнинг бир маромда ишлашига астойдил интилишмоқда. Бинобарин, станциямиз Марказий Осиё бирлашган энергетика тизимида салмоқли ўрин эгаллайди. 1961 йили пойтахтимиздан тўрт километр шимолроқда лойиҳа қуввати 1920 мегаваттга эга бўлган конденсацияли иссиқлик электр станциясининг қурилиши бошланган эди. Орадан икки йил ўтиб унинг дастлабки блоки фойдаланишга топширилди. Бу санага ҳам эллик тўрт йил бўлмоқда. Корхонадаги сўнгги – 12 блок қурилиши эса 1974 йили тугалланиб, Тошкент ИЭС тўла қувват билан ишлай бошлади. Станциянинг умумий белгиланган қуввати 1860 мегаваттни ташкил этади.
Янги буғ-газ қурилмасининг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча равишда йилига 2,6 миллиард киловатт соат электр, шунингдек, 110 минг гегакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
Замонавий қурилма 1 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш учун сарф қиладиган шартли ёқилғининг миқдори 223 г/киловатт соатни ташкил қилса, амалдаги энергия блокларда бу кўрсаткич салкам икки баравар кўп. Бунинг натижасида йилига 350,9 миллион кубометр табиий газ тежалади.
Ушбу ноёб лойиҳани амалга ошириш учун мамлакатимизда биринчи бор АҚШнинг “Женерал электрик” компаниясининг буғ-газ турбина ва генераторлари ўрнатилди. Бундан ташқари, Бельгия, Италия, Россия каби давлатлардан замонавий ускуналар келтирилди.
Лойиҳани рўёбга чиқаришда маҳаллий корхоналар маҳсулотларидан ҳам кенг фойдаланилди. “Ўзкабель”, “Ўзэлектроаппарат”, “Чирчиқ трансформатор заводи” каби корхоналар шулар жумласидан. Бу эса катта миқдорда валютани тежаш ва жалб этилган инвестициялардан мақсадли фойдаланишга замин яратди.
Ушбу замонавий буғ-газ қурилмасини ишлатиш ва бошқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилган.
Буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши билан кўплаб ёш мутахассислар бандлиги таъминланди. Улар хорижда ва Навоий иссиқлик электр станциясида малака оширган.
Станциямиз асосан табиий газ ёқилғиси билан ишлайди. Қорамой, яъни мазут заҳира ёқилғи ҳисобланади. Салор ГЭСининг деривация канали техник сув таъминотининг манбаи бўлиб хизмат қилади. Ҳосил қилинган электр энергияси 110, 220 ва 500 киловатт кучланишга эга юқори вольтли тармоқлар орқали истеъмолчиларга етказиб берилади.
Корхонада энергетикларнинг бир неча авлоди камолга етди. Жумладан, корхонамизда узоқ йиллар самарали ишлаган Йўлдош Муслимов Меҳнат Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди. Унинг шарафли ишини муносиб давом эттирган қозон-трубина цехининг смена бошлиғи Собир Раҳимов, 2-қозон-трубина цехи бошлиғи Алишер Юнусовлар истиқлол йилларида эришган меҳнат ютуқлари учун давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирландилар.
Станциямизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 93 фоизини электр энергияси ташкил қилса, қолганини иссиқлик қуввати ташкил этади. Бу атрофимиздаги ўнлаб корхона ва ташкилотлар, Тошкент ИЭС қўрғонидаги кўп қаватли уйлар, иссиқхоналар биз етказиб бераётган иссиқликдан баҳраманд бўлмоқда деган сўздир.
Тўғри, вақт ўтиши билан асосий қурилмалар ўзининг парк ресурсини сарфлаб бўлди. Шу боисдан ҳам бир неча йил бурун хорижлик ҳамкорлар ёрдамида уларнинг янгиси билан алмаштиришга киришилди. Бунинг учун АҚШнинг «JЕ» компанияси зарур қурилмаларни етказиб берди. Словакиянинг «Синекта» компанияси эса қурилиш ишларни амалга оширди. Айни вақтда қуввати 370 мегаватт бўлган буғ-газ энерго блоклари ишга туширилиш арафасида турибди. Мазкур блоклар ёқилғини нисбатан кам сарфлаши билан ажралиб туради. Масалан, илгари 1 киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун 400 грамм шартли ёқилғи талаб қилинган бўлса, эндиликда бу мақсад учун 170 грамм ёқилғи сарфланади. Бу, нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик тарафдан ҳам фойдалидир.
2017 йил таҳлилларига кўра ривожланган давлатларда 1 киловатт энергия ишлаб чиқариш учун 240-260 грамм ёқилғи ишлатилган бўлса, мамлакатимиздаги айрим станцияларда 2 баробар кўп ёқилғи сарфланган.
Бунинг устига электр энергияси асосан табиий газни ёқиш эвазига ҳосил қилинади. Газ ресурслари чекланган бугунги шароитда уни янада кўпроқ сарфлаш, тикланмайдиган табиий ресурсларнинг жуда катта миқдорини увол қилиш, яъни арзонга ёқиш дегани. Шунинг учун бугунги кунда тизим корхоналарида энерго самарадор, ёқилғини тежувчи ускуналарни ўрнатиш устувор вазифа этиб белгиланган.
Ҳар куни иссиқлик электр станцияларида 43-51 миллион куб табиий газ ва 1000 тонна атрофида мазут, 12 000 тонна кўмир ёқилмоқда (Рақамлар йил фаслларига қараб ўзгариб туради).
2017 йил 4 декабрь санасини соҳа ходимлари яхши эслашади. Президентимиз Тошкент иссиқлик электр станциясига ташрифи чоғида 370 МВтли янги буғ-газ қурилмасининг рамзий старт тугмасини босган эди. Унинг фойдаланишга топширилиши билан қўшимча равишда йилига 2,6 миллиард киловатт соат электр, шунингдек, 110 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
Умумий қиймати 511,86 миллион доллар бўлган ушбу ноёб лойиҳа доирасида 291 миллион долларлик чет эл инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.Уни амалга ошириш учун Бельгия, Италия, Россия каби давлатлардан замонавий ускуналар келтирилди ва АҚШнинг “Женерал электрик” компаниясининг буғ-газ турбина ва генераторлари ўрнатилди.
2030 йилга бориб электр энергияга талаб 2 бароварга ўсиши кутиляпти. Унинг муайян қисми қурилиши кўзда тутилаётган атом электр станцияси ва муқобил энергия манбалари ҳисобидан қопланса-да, қабул қилинган стратегик ҳужжатда ҳам асосий “юк” ИЭСлари зиммасига юкланган.
Орадан икки ой ўтиб мамлакатимизга амалий ташриф билан келган компания вице-президенти Роналд Жеймс Поллетт давлатимиз раҳбарининг қабулида бўлган чоғида юқори технологияли дастурларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирар экан, узоқ муддатли ва кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлаган эди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда энергетика инфратузилмаси объектларини модернизация қилиш, жумладан, Тошкент иссиқлик электр станцияси қувватларини кенгайтиришнинг иккинчи босқичини рўёбга чиқаришда бу компания фаол иштирок этмоқда.
Анъанавий электр станцияларининг фойдали иш коэффицентини ошириш йўлларини излаш — бутун дунё технологлари эътиборида бўлган масала. Буғ-газ қурилмалари ушбу муаммонинг замонавий ечимидир. Иссиқлик электр станцияларининг фойдали иш коэффициенти одатда 40 фоизни ташкил этади. Келгусида бу кўрсаткични 57 фоизга етказиш – истиқболдаги вазифадир.
Носир Тоиров,
сиёсатшунос