7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев: Соҳада маҳаллийлаштириш мутлақо қониқарсиз. Маҳаллий техникалар нархи импорт техникаларига нисбатан 10-15 фоиз қиммат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 5 июль куни қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Бундан бир йил олдин, 8 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Агрегат заводи, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ва “Технолог” акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушлари уч йил муддатга “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига ишончли бошқарувга берилган эди. Тармоқ корхоналарининг рентабеллигини ошириш, маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва таннархини пасайтириш вазифалари белгиланган эди.

Ўтган даврда Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводидаги ишлаб чиқариш майдонлари 68 фоизга мақбуллаштирилиб, ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги оширилди. Натижада маҳсулот таннархи 4 фоизга пасайди ва қарийб 45 миллиард сўм иқтисод қилинди. Хорижий ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 80-100 от кучига эга бўлган тракторлар нархлари 15-20 фоизга арзонлаштирилди.

Шу билан бирга, тармоқда мавжуд қувватлардан фойдаланиш даражаси 19 фоиз, маҳаллийлаштириш ўртача 20 фоиз экани мутлақо қониқарли эмас. Маҳаллий техникалар нархи импорт техникаларга нисбатан 10-15 фоиз қиммат.

Шу боис тақдимотда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳрида жойлашган тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва уларнинг негизида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Режага кўра, Тошкент ва Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги техникаси заводлари, Агрегат заводи, “Технолог” ва “ЎзКлаас Агро” корхоналари саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. 1 минг 200 та ускуна ва жиҳоз, 28 турдаги техника оптималлаштирилиб, ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш 85 фоизга, маҳаллийлаштириш 50 фоизга етказилади. Натижада ишлаб чиқариш таннархи 20 фоизга пасайиб, корхоналарнинг рентабеллик даражаси 10 фоизга ошиши кутилмоқда.

Президентимиз маҳаллийлаштириш борасидаги ишларни давом эттириб, техникалар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди..

Шу билан бирга, маҳаллий техникаларни сотиб олиши учун фермер хўжаликлари ва кластерларга енгиллик яратиш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда лизингнинг бошланғич тўловини 25 фоиздан 15 фоизга ва фоиз ставкасини 16 фоиздан 7 фоизга тушириш ҳамда лизинг муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклифи билдирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×