3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Туркистон шаҳрида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ӯрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бу ҳақда Туркистон вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда, деб ёзади Dalanews.kz.

Ҳайкалнинг баландлиги — тӯрт метр. Бронзадан ясалган ҳайкал муаллифи – Қозоғистонда хизмат кӯрсатган реставратор, Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси Тилеуберди Бинашев.

“Ҳайкал Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Н.Назарбоевнинг экин майдонларига қараб тушган фотосурати асосида ясалган.

Туркистонда ӯрнатилган ҳайкал композициясида “Буюк Дашт Ӯғлони” деб номланган Элбоши ёдгорлигида қадимий Қоратов кӯриниши тасвирланган. Муаллиф Элбошининг Қоратов пастекислигида бепаён даштга қараб турган ҳолатини тасвирлаган”, – деб хабар бермоқда ҳокимлик.

Назарбоевга ҳайкал ӯрнатиш тӯғрисидаги ташаббусни тадбиркор Бӯлотбек Алиев илгари сурган ҳамда мазкур ғоя туркистонлик фахрий-оқсоқоллар, зиёлилар, маслаҳат депутатлари ва тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қӯллаб-қувватланган.

Туркистон вилоят ҳокимлиги ушбу ташаббус бӯйича маҳаллий ҳалқ ӯртасида сӯровнома ӯтказган.

“Сӯровномада 1000 нафар респондент иштирок этиб, улардан 93% и мазкур ташаббусни қӯллаб-қувватлашларини билдирган бӯлса, респондентларнинг 4,5% қарши, 2,5% и эса бетараф позицияда бӯлган”, – деб якунлайди ҳокимлик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×