15 C
Узбекистан
Четверг, 28 ноября, 2024

Адлия вазирлиги: Фермер ғалласини тортиб олган қонунбузарлар жазоланади!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда айни дамларда заҳматкаш деҳқоннинг пешона тери эвазига етиштирилган ғалла хирмонга йиғилмоқда. Шундай пайтда, фермерлар ҳосилининг давлат режасидан ортиқча қисмини ҳам тортиб олиш ҳолатлари, шунингдек, эгасининг розилигисиз омборидан ҳосилни олиб чиқиб кетаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

 Шу ўринда, Адлия вазирлиги қонунларни менсимасдан фермернинг режадан ортиқча ғалласини тортиб олаётган айрим мансабдор шахсларга амалдаги қонунчиликни эслатиб, уларга нисабатан жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида огоҳлантиради.

 Биринчидан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра фермер етиштирган маҳсулот унинг мулкидир ва у давлат ҳимоясида. Конституциянинг 53-моддасига кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.

 Худди шундай, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда ҳам тадбиркор ҳисобланган фермерларнинг мулки давлат томонидан ҳимояланиши кўрсатилган бўлиб, фермерларнинг мулкий ҳуқуқларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий (9,8 млн. сўмдан 19,6 млн. сўмгача жарима) ва жиноий (7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) жавобгарлик белгиланган.

 Иккинчидан, режадан ортиқча ғаллани олиш мақсадида фуқароларнинг уй-жойларига уларнинг рухсатисиз кириш Конституциянинг 27-моддасига тўғридан-тўғри зид келади ва айбдор Жиноят кодексининг 142-моддасига кўра 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Учинчидан, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига асосан, фермерлар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.

 “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга кўра фермерлар давлат эҳтиёжлари учун етиштирган ҳосилни контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмларда етказиб беришга мажбурдир. Контрактация шартномаларида назарда тутилган мажбуриятдан ортиқ ҳажмда маҳсулот талаб қилиш қонунчилик ҳужжатларига зид ҳисобланади.

 Шартномавий муносабатлар бўйича вужудга келган низолар фақат ўзаро ёки суд тартибида ҳал этилиши лозим. Бундай ҳолатларда зўравонлик ишлатиш ёки ўзгача усулда ноқонуний мажбурлаш – қонун бузилиши ҳисобланади ва жавобгарликни келтириб чиқаради.

 Адлия вазирлиги тегишли мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларини қонунларни ҳурмат қилишга ҳамда фермерларнинг ҳуқуқларини бузмасликка чақиради.

 Қонунни менсимаган ва фермерларнинг ҳуқуқларини бузган ҳар қандай шахс жавобгарликка тортилиши ҳақида яна бир маротаба огоҳлантирамиз.

 Ҳурматли фермерлар, ҳуқуқингиз бузилган ҳар қандай ҳолатда, зудлик билан адлия органларига (“1008” – телефон рақам ёки @fermergamadadbot – телеграм орқали) мурожаат қилинг.

Таҳририятдан: халқимизда “шамолсиз дарахтнинг учи қимирламайди”, деган гап  бор. Хабарларнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри эканлигини текшириб, қонунбузарларни жазолаш учун ваколатли идораларга фермерлардан расмий мурожаат берилиши ва шуни улар кутиб ўтиришса керак. Нега?

Ҳа, тартиби шунақа, дейишади-да.

Лекин, бу бир неча 10 йиллардан амалдаги “тажриба”лигини ҳисобга олиш керак. Режадан ортиқ йиғилган ҳосилни “план”ни бажармаган тумандагиларга эркин нархда эмас, давлат нархида мажбурий соттиришади. Ваҳоланки, фермер мажбуриятидаги режавий кўрсатгичдан ортиқ ғаллани, хаттоки, давлат ҳам эркин нархда сотиб олиши шартномада белгиланган.

Мана шунақа. “Тадбиркор давлат ва қонун ҳимоясида”, деган шиор билан “оғиз йиртамиз», холос.

Қанийди, бирор амалдорни намунавий жазолаб, ҳеч бўлмаганда бошқаларини қўрқитиб қўйсак.

Йўқ, манимча жазо эмас, қуруқ “кечирим” сўраш билан қутилади ўша амалдор ҳам бизнинг “Узристон”да.

Бор йўғи шуни айтмоқчийдик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×