Ўзкомназорат ташкилотининг расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқлар 2021 йил 2 июлдан «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилди ва Интернет тармоғида мазкур ресурсдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ўрнатилган тартибда, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар чекланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ўзкомназорат” “ВКонтакте”, Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига кўрсатмалар берилгани ҳақида маълум қилганди.
Сўнгги хабарга кўра, Twitter фаолияти тикланган.
Сурат интернетдан олинди.