Ҳукумат қарорига мувофиқ:
Ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
Қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади. Қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, лойиҳа «E-qaror» электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади. Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.
Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда «E-qaror» электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.
Низомга кўра, Адлия вазирлиги ҳужжатлар лойиҳаларини фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради ҳамда келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.