2021 йил 22 июнь куни соат 12:15 да Сирдарё тумани ИИБга тушган хабарга кўра, Сирдарё тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 100-км Тошкент-Душанбе йўналишида, 1987 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Ф бошқарувида бўлган «ВАЗ-2106» русумли автотранспорт воситасини бошқариб бораётиб, 5.11.1 йўл белгиси ўрнатилган қайрилиб олиш жойида ортга қайрилиб олаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда ортда ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги оқ рангли «ISUZU» русумли юк автомашинаси «ВАЗ-2106» русумли автомашинанинг орт қисмига урилиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб ағдарилган.
Натижада «ВАЗ-2106» автомашинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишда келаётган, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Б бошқарувида бўлган «NEXIA-3» автотранспорт воситаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ оқибатида «ВАЗ-2106» автотранспорт ҳайдовчиси Ф.Ф ҳамда йўловчиси 1992 йилда туғилган К.Б.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб Сирдарё тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.