9 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Kun.uz баёноти: маънан эскирган ва эркинлик принципларига зид бўлиши мумкин бўлган қонунчилик нормаларини қайта кўриб чиқишга эҳтиёж бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 21 июнь куни Чилонзор туман судида Kun.uz сайтида эълон қилинган туркум материаллар диншунослик экспертизасидан ўтказилмаганлиги билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилиб, сайт раҳбари жаримага тортилгани ҳақидаги хабардан кейин сайт фаолиятида танаффус қилинди.

22 июнь куни ҳам сайтнинг ўзбекча талқинида хабарлар лентаси янгиланмади.

Натижада ижтимоий тармоқларда фаоллар ва ОАВ вакиллари Ўзбекистондаги сўз эркинлиги борасидаги хавотирларини билдириб, Kun.uz жамоаси билан бирдамликларини ифода этишди ва сайт жамоаси вазиятга бефарқ бўлмаганларнинг барчасига чуқур миннатдорлик изҳор қилади.

Шу билан биргаликда, сайт фаолияти тўхтаб қолгани бўйича, шунингдек, таҳририятнинг кейинги фаолияти бўйича саволлар юзага келмоқда.

Шу муносабат билан таҳририят қуйидагиларни баён этади.

Эътироф этиш керакки, 2016 йилда Ўзбекистонда ҳокимият ўзгариши ортидан мамлакатда сўз эркинлигини таъминлаш борасида ҳам жиддий ислоҳотлар олиб борилди. Давлат раҳбари бу масалага жиддий қараб, ОАВ вакилларини ислоҳотларни амалга оширишда ўзига кўмакчи деб атаб, уларни журъатли бўлишга чақириб келмоқда.

Шунинг баробарида, мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари (жумладан, Kun.uz’нинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган қонун нормалари) ҳамон эски қолипларда қолаётганига кўз юмиб бўлмайди. Бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкин.

Kun.uz фаолияти билан боғлиқ сўнгги воқеалар ҳам буни кўрсатиб берди. Таҳририят бунга тоқатсизлик билдирди ва фаолиятида танаффус қилиш орқали ўз норозилигини ифодалади.

Бундан ташқари, айрим давлат идоралари томонидан ОАВ фаолиятига аралашувлар, сўз эркинлигига тўсқинликлар ҳамон сақланиб қолмоқда. ОАВ фаолиятига ҳар қандай босим ва цензурага йўл қўйиб бўлмайди.

Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик.

Яхши тушунамизки, ОАВ ўз устида янада кўпроқ ишлаши ва ривожланиши мамлакат ҳаёти учун фойда келтиради. Барча ҳамкасбларимизни холис журналистикани ривожлантиришга, сўз эркинлиги таъминланишига эришишда биргаликда ҳаракат қилишга чақириб қоламиз.

Ўзбекистондаги сўз эркинлиги даражаси яқин йилларда ўзимиз эталон сифатида кўрсатадиган давлатлар даражасига чиқишига умид қилиб қоламиз. Бунда давлат ва жамиятнинг барча қатлами – у хоҳ давлат идораси бўлсин, хоҳ оддий фуқаро, нафақат сўз эркинлиги, балки мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва бошқа соҳаларда етакчи давлатлар қаторидан ўрин олишида ўз ҳиссасини қўшиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Таҳририят яна бир бор Ўзбекистон қонунчилигини ҳурмат қилишини, давлат идоралари билан ҳамкорликка тайёрлигини билдириб, шу билан биргаликда, маънан эскирган ва эркинлик принципларига зид бўлиши мумкин бўлган қонунчилик нормаларини қайта кўриб чиқишга эҳтиёж бор деб ҳисоблашини маълум қилади.

Сайт ўз ўқувчилари манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда фаолиятини одатий режимда давом эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×