9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Раматов: «Ўзбек футболини ё бор қиламиз ёки бутунлай йўқ қиламиз», деган эди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Уч йил олдин айтилган Очилбой Раматов ваъдасининг қайси бири бажарилди?

2018 йил бошида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Конференцияда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланган ва маъруза қилган эди.

«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз», деб айтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси собиқ президенти.
 

Очилбой Раматов шунингдек, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши кераклиги, «бу президент топшириғи», эканини таъкидлаган. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган.

Ўшанда Раматов футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини маълум қилган. 

«Федерацияда пул бўлади, бундан ҳавотир олманг. Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам беридиганлар бор» деган О.Раматов.

Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси Саудияда ўтган саралаш босқичидан сўнг Тошкентга қайтиб келди. Миллий жамоамизнинг ўйинига баҳо беришни яна тўрт йил кейинга сурамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×