8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Олмалиқ шаҳрининг тарихий маъносини биласизми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Айтишларича, қадим замонларда Бобоибод (ҳозирги Олмалиқ шаҳри) тоғи этакларида одамлар қабила –қабила бўлиб яшаб, чорвачилик, овчилик, деҳқончилик билан шуғулланиб тинч ҳаёт кечиришган. Аммо Қорамир қабиласи бу элни тобе қилмоқ учун бостириб келади.

 Ёшу қари душманга бош эгмоқдан кўра, мардона курашиб ҳалок бўлмоқликни афзал билишади. Ғаним лашкари жуда кўп эди, аммо енгилишди. Шундан сўнг душманлар у жойни “олмадик”, “ололмадик” дейишиб, сўнг бора-бора бу ерлар “Олмалиқ” бўлиб кетган, деб маълумот беради “Тарих чорраҳасида” телеграм канали.

Ёзилишича, “Олмалиқ” ривоятига илмий ёндашиб, унинг “Олмалиқ” деб номланишига кўпгина китобхонларнинг унчалик ишонмаслиги эътиборга олиниб, “Олмалиқ” этагида мисли кўрилмаган олмазор бўлгани ва айнан мана шу нарса “Олмалиқ” номини келиб чиқишига сабаб бўлгани бизга халқ оғзаки ижодидан етиб келган.

 “Бобурнома” асарида Заҳириддин Муҳаммад Бобур Фарғонага бориш учун Олмалиқда кўп бор тўхтаб ўтгани ҳақида ёзган.

Телеграм каналда бу маълумотларга  профессор Абдурашид Хасанов қуйидагиларни қўшимча қилган:

“Бобомиз Муҳаммад Ибн Юсуф ал-Илоқий айнан ҳозирги Олмалиқ шаҳри ўрнида туғилиб ўсган. Қурама тоғ этагидан гиёҳлар териб келиб одамларни даволаган. Буюк олим, табиб Беруний ва Абу Али ибн Сино билан учрашган, улардан сабоқ олган, араб ва туркий тилларда 10 ортиқ китоб ёзган. Муҳаммад Ибн Юсуф ал-Илоқий 1068 йилда вафот этган. Ҳали-ҳануз унинг Илоқий даволаш усуллари тиббиётда қўлланиб келинади.

Минг афсуски, бугун бундай буюк алломалар Олмалиқдай шаҳарга керак эмас. Бугун улар барчанинг ёдидан кўтарилган: номлари на абадийлаштирилади, на хотирланади…”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×