7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Коронавирусга чалинган одам қанча муддатда тузалади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Карантин давридан буён коронавирусга чалинган беморларнинг асосий қисмини даволайдиган Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифонаси  ва у ердаги шарт-шароитлар ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳар-хил гап-сўзлар “урчиган”.

ССВ Матбуот хизмати ходимлари шифохонада бўлиб, марказ директори ўринбосари Олимжон ИСҲАКОВГА шу ва бошқа бир неча саволлар билан мурожаат қилди.

Шифохонада қандай шароитлар яратилган?

— Ушбу тиббиёт муассасаси 2000 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни кунда марказда 1000 нафардан зиёд коронавирусга чалинган бемор даволанмоқда, — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари О. Исҳаков. — Шундан 128 нафари 18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади. Қолаверса, яна 1000 та ўрин концервация қилинган. Муассаса 4 та даволовчи – А, B, E, F блокларидан иборат бўлиб, асосий беморлар даволанадиган А ва B блокда 600 тадан ўрин ташкил қилинган. Шунингдек, ушбу блокларда 4тадан реанимация бўлими бор ва уларнинг ҳар бири 36 та койкадан иборат. Реанимация бўлимидаги ҳар бир койка эса сунъий ўпка вентиляцияси ва замонавий даволаш аппаратлари билан жиҳозланган. Шу билан бирга, 80 та ўриндан иборат 6 та бўлимга санитар ўтказгич ташкил қилинган.

Стационар жойларнинг барчаси боксланган ва ҳар бир хонадаги ҳаво бошқасига ўтмайди. Палаталарга кириб-чиқиш, хизмат кўрсатиш алоҳида бўлиб, келган касаллар қабул бўлимидан тамбур орқали тўғридан-тўғри палатага жойлаштирилади. Барча корпуслар, бўлинмалар яшил, сариқ ва қизил йўлаклар билан ажратилган. Бу эса ташхиси ноаниқ бўлганлар, врачлар ва бошқа хизматчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

Қолаверса, марказдаги лаборатория хоналари вирусология, биокимё ва иммунология, микробиология, паразитология бўйича энг илғор аппаратлар билан тўлиқ жиҳозланган.

Марказга келган бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади?

Беморнинг ҳолати енгил ва ўрта оғирликда бўлса, улар дастлаб шифохонанинг қабул бўлимида рўйхатдан ўтади. Шундан сўнг бемор тиббий кўрсатмага мувофиқ, инфекционист, гинеколог ва педиатр каби тор соҳа шифокорларидан бирининг қабулида бўлиб, параллел равишда тест ва турли таҳиллар топширади. Шундан сўнг вирус ўпкани қанчалик зарарлаганини аниқлаш мақсадида МСКТ текшируви ҳам  ўтказилади.

Агар шифохонага келган беморда хасталик оғир ва ўта оғир кечаётган бўлса, у тўғридан-тўғри марказнинг шок палатасига жойлаштирилади. Ушбу палата халқаро стандартларда белгиланган, хусусан, кислород концентратори, ЭКГ, дефибриллятор каби зарур тиббий жиҳозлар ҳамда керакли дори маҳсулотлари билан таъминланган бўлиб, бу ерда бемор палатага жойлаштирилгунга қадар ихтисослашган реанимацион ёрдам кўрсатилади.

Бемор дастлабки муолажалардан сўнг, каталка ёрдамида МСКТ текширувидан ўтказилади. Текширувлардан хасталик оғир кечаётгани, ўпкада энг камида 5 фоиз зарарланиш ва қонда кислород миқдори паст эканлиги аниқланса, бемор марказнинг махсус “Тез ёрдам” машинасида керакли бўлимга олиб борилиб, ётқизилади. Касал инсонда коронавирус енгил ўтаётган бўлса-ю, бироқ инфаркт, инсульт каби хавфли ёндош касалликлар кузатилган тақдирда ҳам марказда даволанади. Чунки коронавирус аниқланган беморни бошқа шифохонага юбора олмаймиз.

Коронавирусга чалинган одам қанча муддатда тузалади?

— Беморнинг коронавирусдан бутунлай соғайиб кетиши, авваламбор, бир неча омилларга боғлиқ. Биринчи навбатда касалнинг мурожаат қилган вақти унинг тезроқ оёққа туришида муҳим омил саналади.

Агар бемор шифокорга эрта мурожаат қилса, ўртача 7-8 кунда коронавирусдан соғаяди. Касаллик тузалишини кутиб, шифохонага кечроқ келган беморлар эса ўртача 10-15 кунда  бу дарддан фориғ бўлиши мумкин. Бироқ баъзида шифокорларга жуда кеч мурожаат қилган ва ёндош касалликлари бўлган беморлар янада узоқроқ даволанишига тўғри келади.

Шу боис, “COVID-19” га чалинганлар имкон қадар барвақт мутахассисларга мурожаат қилишларини сўраган бўлардик. Бу эса, энг аввало, ўзлари, қолаверса, шифокорлар учун катта ёрдам бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×