-деди Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари бугун Тошкентда “Сўз эркинлигини таъминлаш ва ОАВни ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни янада кучайтириш масалалари”га бағишланган брифингда.
Савол эса қуйидагича эди:
Суд жараёнига журналист аралашуви мумкин эмас. Бу қонунда тақиқланган. Шунингдек, воқеа ҳақида суд қарори кучга кирмай туриб ёзиш, ОАВда эълон қилиш ҳам мумкин эмаслиги белгиланган. Суд қарори кучга киргунга қадар эса долзарблик йўқолади. Суд жараёни тафсилотларини ёритиш мумкинми? Бунда қандай меъёрлар белгиланган?
Жавоб:
Суд жараёнига, нафақат, журналист, ташқаридан ҳеч кимнинг аралашуви мумкин эмас. Судлар фаолияти дахлсиздир.
Бироқ бу суд жараёнини кузатиш ёки ёритиш мумкин эмас, деган маънони билдирмайди. Ёритиш – бу ҳали жараёнга аралашиш, дегани эмас.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига кўра барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади (ёпиқ суд жараёнлари бундан мустасно).
Фақат суд жараёнида аудио вавидеоёзувларни амалга ошириш учун суд мажлиси раиси (судья)дан рухсат олиш керак.
Судлов фаолиятида ошкораликни кенгайтириш учун судлар зарур ҳолларда ОАВ ходимларини, тегишли жамоат бирлашмаларини ва жамоаларни бўлажак процесслар тўғрисида хабардор қилиши, шунингдек, процессларни бевосита корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳамда таълим муассасаларида ўтказиши мумкин.
Суд жараёнларини ёритишда ахборотнинг ҳаққонийлиги, холислиги принципларига ҳамда айбсизлик презумпциясига амал қилиниши шарт.
Савол:
Бирор ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволларига жавоб бермаса ёки тўлиқ жавоб бермаса ёки умуман саволга мос бўлмаган жавоб берилса қонун бўйича қандай чора кўрилади?
Жавоб:
Қонунчиликка кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Брифинг давомида шу каби қатор саволларга батафсил жавоб берилди. https://youtu.be/_OfOY2AyuOU