4.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

«Муқимий» — миллий байрамга муносиб туҳфа!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқимизга Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган янги «Муқимий» тарихий-бадиий фильмини туҳфа этмоқда.

Мазкур фильм «Ўзбекфильм» ДУК томонидан, Фотиҳ Жалолов режиссёрлигида суратга олинган.

Халқпарвар шоир ва етук ижодкор Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ушбу фильмни чин маънода янги давр ўзбек кино санъати ютуқларидан бири дейиш мумкин.

Кинокартина Муқимий яшаган давр, Қўқон адабий муҳити, эркка талпинган ижод ва чиркин жамият атмосферасини кичик бир детальгача изчиллик билан ёритиб бера олган.

Узвий композицион қурилиш ҳамда сюжетга монанд мусиқий ритм хар қандай томошабинда фильмга нисбатан қизиқиш уйғота олади.

Картинада миллий урф-одатларимизнинг гўзал намуналари ҳамда халқона куйларимиздан фойдаланилганлиги фильм таъсирий кучини ошишига сабаб бўлган.

Фильм сценарий муаллифи Рустам Жабборов, постановкачи режиссёр Фотиҳ Жалолов, постановкачи оператор Музаффар Юсупов, постановкачи рассом Алишер Умрзоқов, либослар бўйича рассом Анастасия Рейм, композитор Тоир Қўзиев, картина директори Шаҳноза Сирожиддинова.

Фильмда актёр ва актрисаларимиздан Улуғбек Рустамов, Эгамберди Раҳимов, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев, Маърифат Ортиқова, Гулруҳ Пирназарова каби истеъдод эгаларининг ёрқин ижроларини кўришимиз мумкин.

Айни дамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан намойиши кутилаётган мазкур фильм миллий оҳанглар ва қадриятларимизни севувчи томошабинларимиз учун муносиб туҳфа бўлишига ишонамиз!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×