3.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Хоразмлик қизни фоҳишалик учун Уммонга олиб кетаётганлар қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. Қ.Д.лар алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида “Тошкент-Шаржа”, “Шаржа-Маскат” йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

Терговолди суриштирув жараёнларида аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.

Таъкидлаш лозимки, Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: aniq.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×