Тошкентда «Tumo» креатив технологиялар маркази очилди

0
184

ТОШКЕНТДА “TUMO” КРЕАТИВ ТЕХНОЛОГИЯЛАР МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Ўзбекистонда “TUMO” марказини очиш мақсадида 2021 йил 3 мартда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида матбуот брифинги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан “TUMO” креатив технологиялар маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таклифига биноан жорий йил
1-4 март кунлари “TUMO” креатив технологиялар маркази делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-PARK) Дирекцияси ҳамда банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишиш режалаштирилган эди. Ташриф якуни бўйича Тошкент шаҳрида “TUMO” марказини ишга тушириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда “TUMO” креатив технологиялар маркази ўртасида ўзаро англашув Меморандумини имзолаш келишувига эришилди.

Меморандумни имзолаш маросими 3 март куни Вазирлик биносида бўлиб ўтади. Анжуманда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов, “TUMO” креатив технологиялар марказининг Еревандаги вакиллари – франшиза бўйича директор С.Хескок ва архитектура департаменти раҳбари Ш.Симоньян сўзга чиқиб, “TUMO” фаолияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида тақдимот қилишади, Ўзбекистон ёшларининг ахборот технологиялари соҳасидаги салоҳиятларини юзага чиқариш стратегиялари ҳақида сўзлаб беришди.

Мазкур ташаббус давлат раҳбарининг жорий йил январь ойида Юнусобод туманига ташрифи давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилмоқда. Ушбу ташриф чоғида етакчи халқаро команиялар талаби ва стандартларига мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида ёшларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Юнусобод машинасозлар касбий коллежи базасида ахборот технологиялари бозорида талаб юқори бўлган касбларга ҳар йили 1200 нафардан ортиқ ёшларни ўқитадиган ва кейинчалик улрани ишга жойлаштиришга ихтисослашган “TUMO” креатив технологиялар марказини очиш топширилган эди.

“TUMO” маркази креатив технологиялар соҳасида ёшларни амалий фаолиятга тайёрлайдиган инновацион таълим платформаси ҳисобланади. Ихтисослашган курслар, маъруза ва тадбирлар талабаларга ўз билим ва кўникмаларини кундалик ҳаётда қўллаш имкониятини беради. Марказнинг асосий мақсади ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва IT соҳасидаги ижодий салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш саналди.

Марказга 2011 йил Ереванда, Арманистонда асос солинган. Арманистондан ташқари “TUMO” марказлари Париж, Бейрут, Москва, Тирана ва Берлинда ҳам фаолият юритади. Ёшларни ўқитиш бугунги глобал меҳнат бозорида талаб юқори бўлган график дизайн, 3D моделлаштириш, дастурлаш, робототехника, веб-дастурлаш, кино ишлаб чиқариш сингари 14 та йўналиш бўйича амалга оширилди.  

2016 йилда “TUMO” креатив технологиялар маркази Силикон водийсидаги “AltSchool”, Токиодаги “Kindergarten” ва Нидерландиядаги “Steve Jobs School” мактабларини ортда қолдириб, “We demain” француз журнали томонидан тузилган дунёнинг инновацион мактаблари рейтингида етакчиликни қўлга киритди.

Марказ 2018 йил Хайдаробод, Ҳиндистонда бўлиб ўтган Ахборот технологиялари бутунжаҳон конгресси (WCIT)да топширилган “Implementation of the Digital Century” (Рақамли юз йилликни жорий этиш) мукофоти совриндоридир.

Шунингдек, Марказ таълим, ўқитиш ва оммалаштириш соҳасида 2019 йил Europa Nostra Award мукофотига эга бўлган. Ушбу мукофот табиат муҳофазаси, илмий тадқиқотлар ва фидокорона хизматлар соҳасига муносиб ҳисса қўшган ташкилотлар ва алоҳида шахсларга берилади.

Марказнинг Консультатив кенгашига Майкл Арам (“Michael Aram” асосчиси), Рэв Лебаредиян (“NVIDIA” вице-президенти), Раффи Крикорян (“Emerson Collective”, “Uber”, “Twitter”), Роджер Купелян (“VFX Artist”, “Fugitive Studios”), Пегор Папазян (“Bazillion Beings” бош директори), Кэтрин Сарафян (“Pixar” продюсери), Алекс Серопян (“Industrial toys” бош директори), Серж Танкян (“System of a Down” солисти) сингари нуфузли одамлар кирди.   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь