Тошкент шаҳрининг “Янгиҳаёт” туманида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида «Ёшлар билан янги ҳаёт қурамиз» шиори остида катта концерт дастури ўтказилди.
15 минг аҳоли ташриф буюрган гала-концертда Миллий гвардиянинг тантанали чиқишлари, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари — Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков, Илҳом Фармонов, Умидахон, Валижон Шамшиев, «Саҳар» гуруҳи ва бошқаларнинг куй-қўшиқлари янгиҳаётликларга юқори кайфият улашди.
Янги ташкил этилган туман ҳокимлиги олиб борилаётган жадал ривожланиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда туман аҳлига қулайликлар, яхши кайфият улашишда давом этади.