Президент аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлашга топшириқ берди

0
54

Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль куни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.  

Унда аҳоли саломатлиги ҳақида сўз борар экан, коронавирусга қарши эмлаш бошланиши айтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, электрон рўйхатини шакллантириш, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари ва қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш вазифаси қўйилди. 

Аввалроқ, COVID-19’га қарши Ўзбекистоннинг 20%, илк босқичда 50 минг аҳоли эмланиши айтилганди.  

Шунингдек, Ўзбекистон COVAX дастури бўйича 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олиши маълум қилинганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь