Пойтахтимизда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

0
108

Юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш бўйича бу йил Ўзбекистон қўл жанги федерацияси томонидан катта режа ишлаб чиқилган. Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида қўл жанги бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Халқаро қўл жанги федерацияси раиси Сергей Астахов, Миллий Олимпиа Қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, кенг спорт жамаотчилиги вакиллари ҳамда Оммавий Ахборот Воситалари ходимлари иштирок этишди. Очилиш маросимида сўзга чиққанлар мусобақа юқори савияда ташкил этилаётгани ва ёшларимизнинг ушбу спорт турига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

  • “Қўл жанги юртимиз ёшларининг севимли спорт турларидан бири. Ушбу спорт мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Айниқса, юртимиз Қуролли Кучлари тизимини янада кучайтиришда қўл жангининг ўз ўрни бор. Муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилишда бу каби спорт турларининг ўрни катта”, – деди Миллий Олимпиа Қўмитаси раиси очилиш маросимида.
    Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 900 нафардан зиёд спортчилар иштирок этяпти. Мазкур мусобақада ўз вазн тоифасида ғалаба қозонган спортчилар май ойида пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь