Йўллардаги қоидабузарликни аниқлаган тадбиркорга ундирилган жариманинг қанча миқдори берилиши аниқ бўлди

0
101

Ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасига кўра, тадбиркорлар йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашса, ундирилган жарима суммасининг 25 фоизини олади.  

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси қуйидагича тақсимланади:

–  25 фоизи – Тадбиркорлик субъекти ҳисобига;

–  25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

–  20 фоизи – Давлат бюджетига;

–  20 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

–  10 фоизи – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” жамоат тартибига кўмаклашиш марказига “Хавфсиз шаҳар” концепциясини тўлақонли жорий этиш учун мақсадли йўналтирилади.

Бундан ташқари тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ёрдамида аниқланган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасининг:

–  30 фоизи – Тадбиркорлик субъекти ҳисобига;

–  25 фоизи – Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;

–  25 фоизи – йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;

–  20 фоизи – Давлат бюджетига йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўлларнинг радар ўрнатилган қисмлари тадбиркорларга аукцион орқали сотилиши, яъни йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаш тадбиркорлар томонидан ташкиллаштириши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь