Ўзбекистон 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади

0
57

Ўзбекистон COVAX дастури бўйича 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, COVAX дастури бўйича COVID-19’га қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июн ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда UNICEF сайтида маълум қилинди.

UNICEF келтирган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

Аввалроқ, Ўзбекистон ЖССТнинг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда «COVID-19″га қарши Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компаниясининг вакцинаси 3-босқич клиник тадқиқотлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь