7.5 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026
Домой Жамоатчилик Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда сақлаш мажбурий бўлади

0
81

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, веб-сайт эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистон ҳудудида сақлаш мажбурияти юкланди.

Ўзгартиришларга кўра:

– Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;

– Маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан Интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;

– Маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.

Ўзгартиришлар уч ой ичида — апрел ўрталаридан бошлаб кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

×