30.9 C
Узбекистан
Среда, 10 сентября, 2025

Эл дардига камарбасталик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўқитувчиларнинг давлат ва жамият қаётидаги мақоми азалдан юксак ҳисобланган. Боиси, келажак эгаларини тарбиялашга маъсул мураббийлар аввало зиё тарқатувчи, қолаверса халқнинг ташвишу, қувончларига шерик инсонлардир.

    Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгашига иккинчи бор депутат сифатида сайланган Салоҳиддин Элмуродов 40 йиллик педагогик тажрибага эга.У кишининг отаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Ҳамид Элмуродов кўп йиллар Сирдарё вилоятида халқ таълими тизимида раҳбарлик қилган, Сирдарё вилоятида таълим тизимини ривожлантиришга сезиларли ҳисса қўшган.Биргина Элмуродовлар оиласидан 50 дан ортиқ мураббийлар авлоди етишиб чиққан.

    «Кўп йиллар Сирдарё туман халқ таълими бўлимига раҳбарлик қилдим-,дейди Салоҳиддин ака. Кейин ўзим ишлаган Бешбулоқ  қишлоғида муаллимлик қилдим.Зиёли сифатида халқнинг қувонч ва ташвишларидан четда туролмайсиз.2015 йил биринчи маротаба, 2019 йили иккинчи маротаба вилоят кенгаши депутатлигига сайландим.Қимирлаган қир ошар деганларидек, муаммолар ечимини топишга интилдик. Мактабгача таълим шу пайтгача оқсагани  кўпчиликка маълум. Елиб -югуришлар натижасида  Бешбулоқ қишлоғида 3 миллиард 37 миллион сўмлик  болалар боғчаси қуриб битказилди.Бахт шаҳрига элтувчи йўлнинг 4 кмга тош тўшалди.2 кмлик ариққа бетон лоток ўрнатилди.Йўл чеккасига арча экилди.13-мактабни 20 йил аввал битирган синфдошлар ташаббуси билан қабристон девор билан ўралди.Сув насоси ўрнатилди.Электр тармоқлари тортилиб,Бешбулоқ қишлоғи обод масканга айлана бошлади.Депутат сифатида бу ишларга ҳам маъсулман, ҳам сайловчиларим олдида ҳисобдорман.

     Бахт шаҳри Тошкент -Термиз йўлидаги кичкина шаҳарча.Шаҳар аҳолиси учун 50 сотихли суюлтирилган газ базаси ишга тушди.Шаҳар касалхонаси капитал таъмирланди.Тадбиркор маҳалласи биноси таъмирланди.Ибрат маҳалласига электр тармоқлари тортилиб,Янгиобод маҳалласига электр симёғоч ўрнатилди. Айни пайтда сув минораси таъмирланмоқда.Аҳолини қийнаётган муаммолардан бири эса «Тадбиркор» маҳалласи билан Бахт шаҳрини боғловчи темир йўл  йўлагининг ёпиқлигидир.Сабаби бу ер  шаҳарнинг энг аҳоли гавжум нуқтаси ҳисобланади.Бахт пахта тозалаш корхонасининг техник усукналари эскирган.Ундан атроф муҳитни ифлослантриувчи ҳид ва чиқиндилар чиқиб шаҳар аҳолиси соғлигига зарар етказмоқда.Мактабларда ўзлаштириш,давомат ,ногирон ўқитувчилар ҳолидан хабаб олиш доимо эътиборимизда.»

                     Маънавиятсиз тараққиёт йўқ.

   Салоҳиддин Элмуродов бошчилигидаги Сирдарё вилоят маърифатпарварлар жамияти фаоллари яна бир эзгу ишга қўл уришди.Сирдарё вилоятида мактаб таълими тизимига муносиб ҳисса қўшган кўп сонли мураббийлар,педагогик фаолиятига   бағишланган»Табаррук ва азиз сиймолар» китобини чоп этишга бош қош бўлишди. Дилором Эсонова,Салоҳиддин Элмуродов,Абдуғани Жўлиев, Зайнаб Худоёрова ҳаммуаллифлигида чоп этилган ушбу китобда Сирдарё чўлларини ўзлаштиришга  ҳисса қўшган 100 га яқин фидоий мураббийларнинг ҳаёт йўли ҳақида сўз юритилган.

  «Президентимиз бошчилигида таълим  масаларига бағишланган йиғилишни катта ҳаяжон билан кузатдик дейди,-Сирдарё вилояти маърифатпарварлар жамияти раиси ўринбосари Абдуғани Жўлиев.Унда жамиятда ўқитувчининг обрў-эътиборини  ошириш ,таълим сифатини такомиллаштириш билан боғлиқ  бир-биридан долзарб масаллар тилга олиндики,биз маърифатпарварлар жамияти фаолллари ҳам бу эзгу ишларга камарбастамиз.»

      Муаллим…Бу сўз замирида олам-олам маъно мужассам.Зеро, у буюк келажак яратувчисини тарбиялашга маъсул шахсдир.Буюк шоиримиз Абдулла Ориповнинг қуйидаги сатрларига қулоқ тутинг.

Оламда кўп эрур муборак онлар,

Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.

Сизгадир илк раҳмат,азиз инсонлар

Мунис муаллимлар, сизга ташаккур.

                                                                                                          Ўлжабой Қаршиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×