Фарғонада 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш бўйича қўшма келишув имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид томонидан икки мамлакат ўртасида инвестициявий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилаётган эътибор доirasida энергетика соҳасида яна бир муҳим келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўмон Султонлигининг “Voltamp Energy SAOG” компанияси ҳамда маҳаллий “UET Construction” компанияси ўртасида Фарғона вилоятида 500 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш лойиҳасини биргаликда ривожлантириш тўғрисидаги келишув (JDA) имзоланди.

Мазкур келишув лойиҳани ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга тайёргарлик кўришни назарда тутади. Лойиҳа доirasida 350 млн АҚШ dollari миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб этиш режалаштирилган.

Станция ишга туширилгач, йилига 1 млрд кVt·soat “яшил” энергия ишлаб чиқариш ва 250 млн куб метр табиий газни тежаш имконияти яратилади.

Айни пайтда “Voltamp Energy SAOG” компанияси мутахассислари лойиҳа учун мўлжалланган ҳудудни ўрганиб, молиявий моделини ишлаб чиқмоқда. Ушбу ишларни қисқа муддатда якунлаб, тижорий таклиф тақдим этиш режалаштирилган.

Шунингдек, “Voltamp” компаниясининг “Texnokabel Group” билан ҳамкорликда трансформаторлар учун махсус ўтказгичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Nura Group” билан эса Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб chiqaruvçi янги завод қуриш бўйича ҳам келишувларга эришилди.

Ушбу лойиҳалар мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, замонавий технологияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Ўзархив» Ўзбекистон Давлат байроғига оид илк тарихий ҳужжатларни эълон қилди

Давлат байроғи куни муносабати билан агентлик 1991 йил 18 ноябрдаги архив ҳужжатларини эълон қилди. Улар орасида қуйидаги ҳужжатлар бор: биринчи Президент...

Больше похожих статей