- Advertisement -
Иордания ҳукумати мамлакат ҳудудида Telegram мессенжерига киришни чеклади. Бунга ушбу платформадан экстремизм, фундаментализм ғояларини тарқатиш ҳамда кибержиноятларни содир этиш мақсадида фойдаланилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Расмий баёнотга кўра, киритилган чеклашлар рақамли хавфсизликни ошириш ҳамда интернет тармоғидаги ноқонуний фаолиятнинг олдини олишга қаратилган.


