- Advertisement -
2026 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда молиявий хизматлар ҳажми 163,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Хизматлар таркибида молиявий хизматлар улуши 85,8 фоизни ташкил этган. Суғурта хизматлари ҳиссасига 6,9 фоиз, молиявий фаолиятнинг ёрдамчи хизматларига эса 7,3 фоиз тўғри келган.


