- Advertisement -
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди.
Тўққиз ойлик якунларга бағишланган йиғилишда иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар кўриб чиқилиб, йил охиригача бажариладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, компаниянинг 32 йиллиги муносабати билан 15 нафар ходим «Фахрий темирйўлчи» кўкрак нишони, 10 нафари фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.


