Қаршида авария ҳолатидаги боғча ўрнида 360 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Қарши шаҳрида 1-сонли боғчанинг авария ҳолатидаги биноси бузилиб, унинг ўрнида 360 нафар тарбияланувчига мўлжалланган янги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, 43-сонли умумтаълим мактаби капитал таъмирланади.

Қашқадарё вилояти таълим инфратузилмасини модернизация қилиш режалари ҳақида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳудудга амалга оширган ишчи ташрифи якунлари бўйича маълум қилди.

Ижтимоий объектларга ташриф давомида у таълим муассасаларининг қониқарсиз ҳолатига эътибор қаратди. Боғча биноси авария ҳолатида, мактаб синфхоналари совуқ, ўқувчилар учун мўлжалланган мебеллар эса алмаштиришга муҳтож. Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, бу муаммоларни ҳал этишни кечиктириб бўлмайди.

43-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишлари ўтказилиб, замонавий лабораториялар жиҳозланади, хорижий тилларни ўрганиш ва ижодий машғулотлар учун шароит яратилади. Шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур инфратузилма ташкил этилади.

Саида Мирзиёева Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумига ҳам ташриф буюриб, талабаларнинг таълим олишга қизиқиши ва касбий кўникмаларни эгаллашга интилишини қайд этди.

У мактабгача таълимдан тортиб касбий тайёргарликкача бўлган барча босқичларда болаларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Таиланд ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Мазкур ташаббус...

Больше похожих статей