- Advertisement -
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида эркак ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбдор деб топилди. Кўп қаватли уй подъездида мушукни бўғиб ўлдиргани учун суд унга етти суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Ҳодиса акс этган видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эркакнинг шахсини аниқлаб, уни жавобгарликка тортди.


