Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котиби бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг янги бош котиби этиб тайинланади. Унинг номзодини ташкилотнинг 30 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган 13-саммити иштирокчилари қўллаб-қувватлади.

Podrobno.uz хабар беришича, Мирвоҳид Азимов 2026 йил май ойидан буён Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. У бунга қадар ТДТ бош котибининг ўринбосари бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташкилотга аъзо давлатларга Ўзбекистон вакилининг номзодини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбари Мирвоҳид Азимов раҳбарлигида ташкилот белгиланган вазифаларни бажаришда давом этиши ва аъзо мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришига ишонч билдирди.

Шунингдек, Президент ТДТнинг амалдаги бош котиби Кубаничбек Омуралиевнинг фаолиятига ҳам юқори баҳо берди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 2027 йилда Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти иқтисодиёт, инвестициялар, транспорт, туризм ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурган эди. Жумладан, мамлакат «Янги Ўзбекистон» дастури доирасида туркий давлатлар ёшлари учун ҳар йили 200 та таълим гранти ажратишни режалаштирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Флоридада бизнес-джет ҳалокатга учради: тўққиз киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Флорида штатида Learjet 60 бизнес-джети ҳалокатга учради. Авиация ҳодисаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди. Фожиа 1 ноябрь куни кундузи...

Больше похожих статей