- Advertisement -
2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар миллий фильм ва сериалларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни реализация қилишдан олинган даромади жами йиллик даромадининг камида 80 фоизини ташкил этган юридик шахсларга сезиларли солиқ имтиёзлари тақдим этилади.
Тегишли тартибга мувофиқ, ушбу тоифадаги субъектлар кўрсатилган даромадлари бўйича фойда солиғини тўлашдан озод этилади ҳамда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги имтиёзли солиқ ставкаси бўйича тўлайди. Мазкур чора-тадбирлар маҳаллий кинематография ва сериалография соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб этишга хизмат қилади.


