- Advertisement -
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Грин-карта лотереяси (DV-2027) бўйича аризаларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябрига қадар бўлиб ўтади. Танлов натижалари эса 3 декабрь куни эълон қилиниши кутилмоқда — бу лотерея тарихидаги энг қисқа кутиш муддати ҳисобланади.
Ариза топшириш тартиби бўйича асосий босқичлар:
- Расмий dvprogram.state.gov веб-сайтига кириш;
- DS-5501 анкета шаклини тўлдириш;
- Белгиланган талабларга мос фотосуратни юклаш;
- Ариза юборилгач, тасдиқлаш рақамини (confirmation number) сақлаб қўйиш.
Мутахассислар номзодларга керакли ҳужжатлар ва фотосуратларни олдиндан тайёрлаб қўйишни тавсия этмоқда.


