- Advertisement -
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасидан ID-карта орқали ўтиш тизимини имкон қадар тезроқ жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари икки томонлама муносабатлар алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этди.
«Президентлигимнинг илк кунларидан бошлаб Тожикистон билан муносабатлар мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ўзингиз ҳам биласиз, жуда катта ишларни амалга оширдик. Илгари чегаралар ёпиқ эди. На бугунгидек товар айирбошлаш, на бундай яқин муносабатлар бор эди», — деди Ўзбекистон раҳбари.


