Янги Тошкентда бизнес ва хизмат кўрсатиш объектлари учун инфратузилма тўловлари 3-10 баробар камайтирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Янги Тошкентда бизнес ва хизмат кўрсатиш объектлари учун инфратузилма тўловлари камайтирилишини маълум қилди.

Тўловнинг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун 3 баробар, меҳмонхона ва туризм объектлари учун 5 баробар, маданий ва кўнгилочар масканлар учун 10 баробар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун тўлов 1 фоиз этиб белгиланади. Янги тартиб қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Ер ажратишда «Swiss challenge» тамойили жорий қилинади: инвестор ташаббуси очиқ эълон қилиниб, бошқа талабгорлар яхшироқ шарт таклиф этмаса, ер дастлабки ташаббускорга берилади.

Шунингдек, инвестор таклифларини кўриб чиқиш ва рухсат бериш жараёнларини тезлаштириш, тайёр лойиҳа ҳужжатларига эга лотларни кўпайтириш ҳамда бир хил маълумотни такроран талаб қилишга чек қўйиш вазифалари белгиланди.

Ҳозиргача Янги Тошкентга 2 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритилган. Йил охиригача 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Президент уйлар билан бир вақтда савдо, таълим, тиббиёт, спорт ва дам олиш объектларини ҳам барпо этиш зарурлигини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саудия Арабистонидаги аэропортларга қилинган ҳужумлар фонида Намангандан учган самолёт Жиддага қўна олмади

10 октябрь куни «FlyOne Asia» авиакомпаниясининг Намангандан Жидда шаҳрига учиб кетаётган рейси Саудия Арабистони аэропортларига қилинган оммавий ҳужумлар сабабли...

Больше похожих статей