- Advertisement -
Volkswagen компанияси аккумуляторларнинг ёниб кетиш хавфи мавжудлиги сабабли АҚШда 22 500 дан ортиқ ID.4 электромобилларини қайтариб олишини эълон қилди.
Муаммо 2023–2026 йилларда чиқарилган моделларга тегишли бўлиб, батареялар 80 фоиздан ортиқ қувватланганда ёнғин чиқиш хавфи юзага келмоқда.
Шу сабабли ишлаб чиқарувчи автомобиль эгаларига аккумуляторларни 80 фоиздан юқори қувватламасликни тавсия қилди. Компания ушбу модель эгаларига ўз автомобилларининг VIN-кодлари орқали чақирув дастурига тушган-тушмаганини расмий вакиллар орқали текшириб олишни тавсия этмоқда.


