Хусусий мактабларга тўловда солиғ олинмайдиган чегара амалдаги 3 млн сўмдан 6 млн сўмга оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилда мамлакатимизда 800 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга кўпдир. 2030 йилга бориб биринчи синф ўқувчилари сони 1 миллионга етиши кутилаётган бир шароитда, ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг янги ўқувчи ўрни яратилмоқда.

Таълим тизимига тушаётган юкламани енгиллатиш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш мақсадида Президент томонидан ўқув юкламаси юқори бўлган 52 та туманда хусусий мактаблар очишни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари эълон қилинди.

Янги тартибга кўра, ушбу 52 та туманда мактаб ташкил этиш учун тадбиркорларга 7 йил муддатга 10 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади, шунингдек, очиш ва жиҳозлаш харажатларининг 15 фоизигача (кўпи билан 1,5 миллиард сўм) субсидия берилади. Бундан ташқари, ўз биносини мактаб учун ижарага берган мулкдорлар ер ва мулк солиғидан озод этилади, республиканинг барча туманларидаги бўш турган давлат объектлари эса нодавлат таълим муассасалари учун 10 йилга бепул ижарага берилади. Халқаро аккредитациядан ўтиш харажатларининг тенг ярми ҳам давлат томонидан қоплаб берилади.

Шу билан бирга, фарзандлари хусусий мактабда таҳсил олаётган ота-оналар учун ҳам муҳим ижтимоий енгиллик яратилди. Дaромад солиғи олинмайдиган тўлов чегараси амалдаги 3 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача оширилиб, бу ҳар бир оилага йилига 6–7 миллион сўм тежаш имконини беради. Солиғ органлари томонидан ушбу тўловларни ҳар ой якуни бўйича автоматик тарзда қайтариш тизими йўлга қўйилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўқитувчи ва мураббийлар учун янги имтиёз ва рағбатлантириш чоралари эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан ўтказилган самимий учрашувда таълим фидойиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди....

Больше похожих статей