“Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” барпо этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб аҳоли масканларини кўкаламзорлаштириш ва “Сояли сайр кўчалари” тармоғини ташкил этиш ишлари жадал давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Сайқал” маҳалласида 550 туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, 700 метр масофадаги пиёдалар йўлаги ободонлаштирилмоқда. Бу каби тадбирлар ҳаво ифлосланишини 5–10 фоизга, ёзги жазирамада эса пиёдалар йўлагидаги ҳаво ҳароратини 3–5 даражагача пасайтириш имконини беради.

Ишлар глобал шаҳарсозликда кенг қўлланиладиган “3-30-300” тамойили асосида олиб борилмоқда. Унга кўра, ҳар бир фуқаро ўз хонадони деразасидан камида 3 туп йирик дарахтни кўриши, маҳалла ҳудудининг камида 30 фоизи яшил майдон билан қопланиши ва энг яқин истироҳат боғигача бўлган масофа 300 метрдан ошмаслиги кўзда тутилган. 2021 йилдан буён амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили минтақа бўйлаб 200 миллион тупдан кам бўлмаган мевали ва манзаравий кўчатлар экиб келинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей