Тошкентда ҳарорат инверсияси сабабли ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология қўмитаси маълумотига кўра, 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь тонги соат 4:00 гача бўлган оралиқда Тошкент шаҳрида атмосферада ҳарорат инверсияси ҳодисаси кузатилиши мумкин.

Ер юзасидаги ҳаво совиб, юқори қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши ҳамда шамол тезлиги 0,5–1 м/с гача пасайиши натижасида ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашади.

Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли PM2.5 ва PM10 майда чанг заррачалари ерга яқин қатламда тўпланиб, сутканинг 22:00 ва 01:00 оралиғида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача тушиши тахмин қилинмоқда. Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия заифлашиб, ҳаво сифати қайта тикланиши кутилади. Мутасаддилар кечки вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия этмоқда, айни пайтда атмосфера ҳавоси Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари...

Больше похожих статей