- Advertisement -
Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш натижасида 1,1 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда маълум бўлган.
Терговга қадар текширувда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул ходимлари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат оқибатида бюджетга 1,1 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


