Самарқандда суюқ совун хариди бўйича 1,1 млрд сўмлик зарар аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш натижасида 1,1 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда маълум бўлган.

Терговга қадар текширувда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг масъул ходимлари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархларда харид қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат оқибатида бюджетга 1,1 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Темир йўлда йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилади

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарувининг 6 ноябрдаги мажлисида йўловчи ташиш хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш бўйича масъулларга вазифалар қўйилди. Тўққиз ойлик...

Больше похожих статей