1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари ва банк карталарини онлайн бошқариш мумкин бўлади.

Жумладан, кўчмас мулк ва автомобиль эгалари портал орқали уларни сотиш, гаровга қўйиш ёки ипотекага расмийлаштиришни тақиқлашлари мумкин бўлади. Зарур ҳолларда тақиқни бекор қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.

Шунингдек, портал орқали фойдаланувчи номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади.

Телефон рақамини вақтинча фаолсизлантириш ва кейин қайта ишга тушириш имконияти ҳам яратилади. Фойдаланилмаётган рақам бўйича эса хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида ариза бериш мумкин бўлади. Фойдаланувчилар уланган пуллик хизматларни ҳам текширишлари мумкин.

Яна бир янги функция орқали банкка картани блоклаш ёки ёпиш ҳақида ариза юбориш мумкин бўлади.

Фуқаро янги нотариал ҳаракатни расмийлаштирганда, my.gov.uz орқали автоматик равишда хабарнома олади. Бундай ҳаракатлар ҳақидаги маълумотлар тизимда сақланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда туман санитария-эпидемиология бўлими бошлиғи 2,1 млн сўм пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи 2,1 млн сўм миқдорида пора олаётганда ушланди. Бош прокуратура...

Больше похожих статей