Тошкентда “Россия таълими. Тошкент — 2026” халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,990участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 25–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Россия таълими. Тошкент — 2026” олтинчи халқаро таълим кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.

Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилаётган ушбу йирик касбга йўналтириш лойиҳасида Россия Федерациясининг 40 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари иштирок этади.

Тадбир МГИМОнинг Тошкентдаги филиалида соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Унда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари Россия олийгоҳларидаги таълим дастурлари, қабул шартлари, жумладан, Россия Федерацияси Ҳукумати квотаси асосида бепул ўқиш имкониятлари бўйича тўғридан-тўғри университет вакилларидан батафсил маълумот ва консультация олишлари мумкин. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар ўтказилгани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Давлат думасига сайловлар ўтказилгани билан табриклади. У ўз мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги...

Больше похожих статей