Давлат хавфсизлик хизмати ўтказган тезкор тадбирда олий таълим муассасаларига ўқишга киришда фойдаланиладиган халқаро SAT сертификатини ноқонуний йўл билан олиб бериш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкентдаги филиали талабалари бўлиб, улар Янгиҳаёт туманидаги хусусий мактаб биносида яширин «бункер» ташкил этишган. Гуруҳдаги IT-мутахассиси махсус тизимга кириб, тест топширувчилар ўрнига саволларни масофадан туриб ечиб беришни йўлга қўйган.
Ушбу хизмат эвазига ҳар бир талабгордан 1,5 минг АҚШ долларидан талаб қилинган ва маблағларнинг бир қисми криптоҳамён орқали қабул қилинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


